Скабиоза (Сcабиоса) — тўнғизтароқдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Бир ёки кўп йиллик ўт, баъзан бута. Барги қарамақарши. Гуллари майда, каллаксимон тўпгулда тўпланган. Меваси — пистача. Асосан, Ўрта денгиз мамлакатларида 100 тача тури ўсади. Айрим турлари Шарқий Осиё ва Африканинг жанубида учрайди. 7 тури Ўзбекистоннинг кўпинча қумли ва соз тупроқли адир ва тоғ этакларида ўсади. Айримлари (мас, кўп йиллик Кавказ С.си бир йиллик С.) манзарали ўсимлик.