Скалпел (лотинча: сcалпеллум – „пичоқча“) – жарроҳлик амалиётида тўқима ва аъзоларни кесишда ишлатиладиган кичикроқ махсус металл пичоқча. Узунлиги 12—15 см, кесадиган қисми калта ва дастаси узунроқ бўлади. Скалпел кесувчи юзанинг тузилишига қараб ясси қоринчали скалпел, кўз скалпели, ўткир учли скалпел, тўғри скалпел, стоматологик скалпел фарқ қилинади. Ҳозирги лазер ва ултратовуш скалпеллари ҳамда „электаскалпеллар“ мавжуд. Скалпел ўткир, ушлашга қулай, осон тозаланадиган ва стерилланадиган бўлиши керак.

Ксалпелнинг ўткир қисми яъни пичоқлари одатда қаттиқлашган, зангламайдиган ёки карбонли пўлатдан ишланади. Шу билан бирга олмос, титаниум, керамикадан ясалган турлари ҳам бор. Тарихий манбаларга кўра пичоқлар учун энг яхши материал кумуш ҳисобланган. Скалпел пичоқларининг четки қирраларига алоҳида руҳ нитрид билан ишлов берилади. Баъзан кесиш вақтида яхши мойланиши учун пичоқ қирраси полимер билан қоплаб ишлаб чиқарилади.

Скалпел бир марталик бўлиши ёки қайта ишлатишга мўлжалланган бўлиши ҳам мумкин. Қайта ишлатишга мўлжалланган скалпелларда қопқоқсимон юзаси бўлиши, ишлатилгандан кейин бириктирилиб қўйилиши ёки ўткирлаб туришга мўлжалланган бўлиши мумкин. Бир марта ишлатиладиган скалпелларда қопқоқ юзаси пластик материалдан қилинади ва бир мартадан кейин ташлаб юборилади. Одатда бундай скалпеллар стерил қопламларда қадоқланиб чиқарилади.

Илк скалпеллар ҳақида маълумотлар қадимги юнонларнинг биринчи тиббий ёзувларида милоддан аввалги 500-йилларда пайдо бўлган[1].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Очснер Ж (2009) „. "Сургиcал Книфе"“.