Скаполит (юн. скапос — ўқ, ўзак, устун ва литҳос — тош) — силикатлар синфига мансуб минераллар гуруҳи. Чекка натрийли тури мариалит, калсийли тури меёнитгача бўлган минераллар серияси; унинг оралиқ аъзоси дипир (меёнит компоненти 20—50%), миционит (50—80%). Асосан, мармар, гнейс, сланец тоғ жинсларида, худди шунингдек, пневмоталит жараёнларда вулкан жинслари бўшлиқдарида, баъзан контактметасоматик жараёнларда нордон ва ишқорли магматик жинсларнинг оҳактош ва доломитлар билан туташган жойлари (скарнлар)да яхши кристалланган минераллар шаклида учрайди. Мазкур гуруқ минераллари Ўзбекистон ғарбидаги Лангар конида, Қурама тизмасидаги биметасоматик скарн жинсларида ўлчами 3—5 см гача узунликдаги кристаллар хрсил қилади. Кристаллари призматик шаклда бўлиб, вулкан жинсларида рангсиз, сланец ва оҳактошларда кулранг, баъзан тўқ ҳаво рангдадир. У шишадек ялтироқ, уланиш текислиги бўйича садафдек товланади. Ушбу гуруҳ минераллари нураш жараёнида ўзгариб, баъзан иккиламчи минералларга айланади. Сдан безак тоши (главколит) сифатида фойдаланилади. Нураш жараёнида Сдан каолин ҳосил бўлади.