Skatlar
Скатлар (Батоморпҳа яъни Батоидеи) – тоғайли балиқлар синфига мансуб балиқлар катта туркуми (баъзан туркум). Танаси ясси, кенг дисксимон ёки ромбсимон, узунлиги бир неча см дан 6-7 м гача, вазни 2,5 т гача. Териси яланғоч ёки пихлар билан қопланган. Жабра ёриқлари 5 та, қорин томонида жойлашган. Кўкрак сузгичлари қирраси, боши ва танаси ёнига туташган. Орқа сузгичлари думи устида ёки бўлмайди. Анал ва кўпинча дум сузгичлари йп’қ; кўкрак сузгичлари жуда кенгайган. Тишлари ўзаро тиғиз жойлашиб, кучли қирғични ҳосил қилади. Скатлар 5 туркум, 14 оила ва 350 турни ўз ичига олади. Сув тубида, айримлари (мантолар ва қизиқдумлилар) сув қаърида яшайди. Асосан, денгизлар ва океанларда 2700 м чуқурликкача ҳаёт кечиради. Айрим турлари тропик минтақалардаги дарёлар (Амазонка дарёси ҳавзаси)да учрайди. Скатлар сув тубидаги организмлар билан озиқланади; бир қанча турлари йиртқич. Тирик туғади ёки тухумдан тирик скатлар чиқади; фақат ромбсимон скат мугус капсулага ўралган йирик тухумларини сув тубига қўяди. Ҳар бир урғочиси организмида 1 тадан бир неча 10 тагача эмбрион ривожланади. Электр скатнинг танаси икки ёнида электр органлари жойлашган. Қозиқсумнинг думидаги ўткир пихида заҳар бези бўлади. Бир қанча турлари Қора ва Азов денгизида ҳам учрайди ва овланади. Айрим турлари одам учун хавфли.
Манбалар
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |