Скептиc: Виэwинг тҳе Wорлд wитҳ а Ратионал Эе
Скептиc: Виэwинг тҳе Wорлд wитҳ а Ратионал Эе (ўзбекча: Скептик. Дунёга оқилона нигоҳ) – Мичаэл Шермер томонидан илмий-бадиий услубда ёзилган асар. Китоб 2016-йил Ҳенрй Ҳолт анд Cомпанй нашриётида инглиз тилида чоп этилган. Кўплаб талаб ва истакларга биноан 2017-йилда рус тилига таржима қилинган.
| Асл номи | инглизча: Скептиc: Виэwинг тҳе Wорлд wитҳ а Ратионал Эе |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Мичаэл Шермер |
| Тил | Инглиз тили |
| Жанр(лар)и | Илмий-бадиий адабиёт |
| Нашр этилган санаси | 2016-йил |
| Нашриёт | Ҳенрй Ҳолт анд Cомпанй |
| ИСБН | 978-1627791397 |
Китоб ҳақида
Америкалик тарихчи, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшувчи инсон, скептиклар жамияти асосчиси Мичаэл Шермернинг ушбу китоби „Сcиэнтифиc Америcан“ журналида чоп этилган, таркиби 75 та илмий эсселардан иборат[1].
Муаллиф ўз эсселарида Атлантида, Инжил кодлари, Қор одам, экстрасенсор идрок, шунингдек, бир қанча табиблик амалиётларини ва одамлар орасида машҳур бўлган бошқа сохта илм-фан тушунчаларни рад этган[2].
Ўзининг китобида Шермер математик олим ва скептик инсон Мартин Гаргнерни намуна сифатида кўрсатган. У, шунингдек, илмий-фантастик услубда қалам тебратувчи ёзувчи Айзек Азимовдан иқтибос келтирган: „Одамлар Ерни текис деб ўйлашганда улар адашишган, одамлар Ерни шарсимон деб ҳисоблашганда улар хато қилишган. Аммо агар сиз Ерни шарсимон деб ҳисоблаш уни текис деб ҳисоблаш каби хато деб ўйласангиз, сизнинг нуқтаи назарингиз иккала хатони бирлаштиргандан ҳам ёмоноқдир“ (Шермер буни Асимов аксиомаси деб атаган).
Муаллифнинг фикрича, оммавий ахборот воситалари илм-фанни чуқур таҳлил қила олмайди, ўзларининг сохта, юзаки ёндашувлари билан турли машҳур телекўрсатувлар фанга фақатгина зарар келтиримоқда[3].
Шу билан бир қаторда ёзувчи айрим муҳокамавий кўрсатувларда Аполлоннинг ойига қўниши сохталаштирилган, деган даъво продюсерларининг айби эмас, дейди. Шермернинг айтишича, бундай кўрсатувларда илм-фандаги янгиликларни кенг оммага тушунтиришга урунишлар олимлар томонидан жиддий қабул қилинмайди[4].
Муаллиф икки олимни китобининг илҳом манбаи сифатида кўрсатган, илмий изланишлар моҳияти ва натижаларини оммалаштиришга қаратилган бир қатор ишлари ҳақида ўз эсселарида ёзган. Китоб материалининг учдан бир қисмини турли хил қаллоблик, исрофгарчилик, алданиш ва тўғридан-тўғри фирибгарликни фош этиш ва уларга қарши курашишга бағишлаган.
Китобнинг якуний қисмида муаллиф инсоннинг ўз-ўзини алдаш қобилияти чексиз, эътиқоднинг таъсири эса чидаб бўлмас даражада, дея хулоса қилган[4].
Манбалар
- ↑ Шермер Мичаэл. „Скептиc: Виэwинг тҳе Wорлд wитҳ а Ратионал Эе“. Либрарй Жоурнал. 2021-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-декабр.
- ↑ Сзокан, Нанcй. „А скептиcал лоок ат жуст абоут эверйтҳинг“. Wашингтон Пост (2016-йил 25-январ). 2016-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-декабр.
- ↑ CАСЕ. „Боок Ревиэw: Скептиc: Виэwинг тҳе wорлд wитҳ а ратионал эе“ (эн). CАСЕ. 2021-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-декабр.
- ↑ 4,0 4,1 „Ревиэw оф Мичаэл Шермер, "Скептиc: Виэwинг тҳе Wорлд Wитҳ а Ратионал Эе" | Инсиде Ҳигҳер Эд“ (эн). www.инсидеҳигҳеред.cом. 2021-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-декабр.