Skif tili
Скиф тили — ҳиндевропа тиллари оиласидаги эроний тилларнинг шим.шарқий гуруҳига мансуб тил; мил. ав. ВИИИ—ВИИ асрлардан мил. ИВ асргача Қора денгизнинг шим. қирғоғидан шарққа Хитой чегарасигача бўлган чўлдашт ҳудудларда яшаган қад. скифлар тили (бунгача скифларнинг аждодлари туркийзабон бўлган). Скиф тилида қад. яхлит ёзув ёдгорликлари сақланиб қолмаган. Юнонча матнларда учраган ва атоқли отлар, жой номлари, қабила, уруғ номлари Скиф тилининг эроний тилларга мансублигини кўрсатади. Уларни таҳлил қилиш учун эроний тиллар, энг аввало, Скиф тилининг давомчиси ҳисобланган осетин тили материаллари асос, восита бўлиб хизмат қилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |