Skifiya
Скифия — Қора денгизнинг шим.ғарбий соҳиллари, Азов денгизи атрофидаги даштлар ва Қрим чўлларининг илмий адабиётлардаги номи. Мил. ав. 7— мил. ИИИ асрларда С. кўчманчи скиф қабилалари яшаган юрт сифатида тилга олинади. Геродот С.нинг чегараси 20 кунлик йўлга тенг жой, деб таърифлайди, аммо, археологик материаллар скифларга тегишли маданият ёйилган ҳудудлар доираси жуда кенг эканлигидан далолат беради. Геродотнинг маълумотига кўра, улкан С. ичида „Азалий Скифия“ бўлиб, у Дунай дарёсининг қуйи ҳавзаси ҳудудларини ўз ичига олган, унинг географик марказий қисмида (ҳозирги Николаев ш. яқинида харобалари сақланган) Олвия ш. (Борисфен) бўлган. Страбон эса „Кичик Скифия“ сифатида Қрим даштлари ва Қора денгизнинг шим.ғарбий соҳилларини тилга олади. Мил. ав. ИВ асрдан бошлаб С. ҳудудлари сармат қабилалари сиқуви остида қисқара бошлайди. Мил. ИИИ асрга келиб, Қора денгизнинг шим. бўйлари Сарматия деб аталадиган бўлди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |