Skillshare
Скиллшаре (СКИЛЛСҲАРЕ, деб реклама қилинади) — онлайн ўграниш имконини берувчи таълимга йўналтирилган видеоларни тақдим этувчи Американинг платформаси ҳисобланади. Скиллшаредаги курслар аккредитациядан ўтмаган бўлиб, обуна кўринишда тақдим этилади.
| Скиллшаре | |
|---|---|
|
| |
| Жорий ҳолати | фаол |
| Қайси тилларда | инглиз |
| Муассиси |
Мичаэл Карнжанапракорн Малcолм Онг |
| Очилган санаси | 2010-йил |
| Жойлашув | Неw Ёрк |
| Мамлакат | Дунё бо'йлаб |
| УРЛ | скиллшаре.cом |
Аксарият курслар лексия кўринишда эмас, бирор лойиҳани тугатиб ўзлаштиришга қаратилган. Асосий курс категориялари сифатида креатив соҳалар, дизайн, тадбиркорлик, турмуш тарзига оид ва технологияни кўриш мумкин.
Тарих
Майкл Карнжанапракорн ва Малколм Онг 2010-йил ноябр ойида Ню -Ёрк шаҳрида Скиллшаре дастурини бошладилар. Сайт 2011-йил апрел ойида ишга тушди.[1][2] Ундан олдин, Карнжанапракорн Фаcебоок томонидан сотиб олинган ижтимоий медиа маҳсулоти Ҳот Потато компаниясининг маҳсулотга жавобгар жамоа етакчиси бўлган. Онг эса ОМГПоп компаниясида маҳсулот менежери эди. 2011-йил август ойида Скиллшаре Унион Сқуаре Вентурес ва Спарк Cапиталдан А сериясида 3,1 миллион доллар инвестиция олди. 2013-йил охирида Скиллшаре 4,65 миллион доллар ва 2014-йил февралида 6 миллион доллар маблағ жалб қилди. Жами молиялаштириш 10 миллион долларга етди.
Скиллшаре 2012-йил апрел ойида Пенни конференсиясини ўтказди. Унда жорий таълим тизими ва уни қандай ислоҳ қилиш бўйича бир кунлик муҳокама бўлиб ўтди. Майкл Карнжанапракорн, Cодеcадемй асосчиси Зак Симс ва Пенcилс оф Промисе асосчиси Адам Браунлар маърузачилар сифатида иштирок этишди.
Скиллшаре 2012-йил август ойида талабалар билан ҳамкорликда 15 та мустақил, онлайн курсларни платформага жойлаштирди. 2013-йил ноябрига келиб, платформада 250 дан ортиқ курслар пайдо бўлди ва Скиллшаре ўзининг Дизайн мактабини ишга туширди.
2014-йил март ойида Скиллшаре ойлик 9.95 долларлик бизнес моделга ўтди. Ўша йилнинг охирида, янги очиқ платформани тақдим этди. Унда ҳар бир киши курс ёзиб, уни платформага жоялши мумкин бўлди. Бепул обуна орқали эса фойдаланувчилар ҳар ой чекланган миқдорда курсларни кўриш имконига эга бўлди.
2016-йил май ойида Скиллшаре Б серияда 12 миллион доллар инвестиция жалб қилди. Компания 2018-йил июл ойида C серияси бўйича яна 28 миллион доллар маблағ жалб қилди.
2019-йил март ойи ҳолатига кўра, Скиллшареда 27 000 дан ортиқ пуллик ва 2 000 дан ортиқ бепул курсларга эга эди.
2021-йил сентабр ойида Скиллшаре бепул дарслар таклиф қилишни тўхтатди. Энди фойдаланувчилар курсларни кўриш учун пуллик обунани сотиб олиши ёки синов муддатиа эга бўлишлари талаб қилинади.
Курслар
Скиллшаредаги курслар реклама, бизнес, дизайн, мода, кино ва видео, мусиқа, фотография, ўйин, технология, ёзиш ва нашр этиш бўйича ташкил қилинган бўлиб, соҳанинг энг яхши мутахассислари томонидан тақдим этилади. Барча онлайн курсларда ўқувчилар ўзларининг ўқиш тезлигини ўзи белгилайди.[3][4]
Таниқли ўқитувчилар орасида Сет Годин (тадбиркорлик), Жессиcа Ҳисче (хаттотлик), Сюзан Орлеан (креатив илмий оммабоп), Ёш Гуру (аудиога ишлов бериш ва уни ёзиш), Юко Шимизу (сиёҳ орқали чизиш техникаси), Марк Экко (тадбиркорлик ва бренд яратиш), Гари Вайнерчук (ижтимоий медиа стратегияси), Гай Кавасаки (тадбиркорлик) ва Паула Шер (график дизайн)
2018-йил июн ойида компания Скиллшаре Оргиналс курслар тўпламини тақдим этди. Тўпламга кирувчи курслар Скиллшаре томонидан тасдиқланган муаллифлар томонидан тайёрланган.
Манбалар
- ↑ Женна Wортҳам. „Скиллшаре Раисес $3.1 Миллион то Турн Эверёне Инто Теачерс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес Биц (16-август 2011-йил). Қаралди: 4-феврал 2014-йил.
- ↑ Бриан Антҳонй Ҳернандез. „Ҳоw Скиллшаре Ис Трансформинг Эдуcатион ас Wе Кноw Ит“. Машабле (23-апрел 2012-йил). Қаралди: 4-феврал 2014-йил.
- ↑ „Скиллшаре – Маке Моней Теачинг Wҳат Ёу Кноw“. Wорк ат Ҳоме Адвентурес (15-апрел 2013-йил). 2016-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2014-йил.
- ↑ „Леарн Онлине wитҳ Cареэр Степ, Лйнда, Скиллшаре анд Треэҳоусе“. Wорк Фром Ҳоме (9-январ 2014-йил). 2014-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2014-йил.
