Скилур (юн. Скилурос) — скифлар подшоси (мил.ав. ИИ аср). С. даврида Скифия таркибига Жан. Буг ва Днепр дарёларининг қуйи оқими бўйидаги ерлар ва пойтахти Скифлар Неаполи (ҳозирги Симферопол ҳудуди) бўлган Қрим даштлари кирган (қаранг Неапол). Скифларга тобе этилган Олвияда С. танга зарб эттирган, маҳаллий савдогарлар ёрдамида ғалла (буғдой)ни хорижий мамлакатларга чиқарган, давлат ҳудудини кенгайтиришга, қад. шаҳар-давлат — Херсонесдан Қрим соҳили ва бошқа мулкларни тортиб олиб, денгизга чикишга ҳаракат қилган. Бунга эришиш учун у сарматларга мансуб роксоланлар билан ҳарбий иттифоқ тузган, бироқ Херсонес Понт подшоси Митридат Евпатор ҳомийлигига ўтган. Митридат билан бўлган уруш даврида С. вафот этган, Скифия мил.ав. тахминан 108—107 йилларда маглубиятга учраган.