Skipidar
Скипидар — терпен углеводородларидан иборат мураккаб аралашма (қаранг Терпенлар). Рангсиз, тиниқ, учувчан, ўзига хос ҳидли суюклик. Қайнаш температураси 153—225°, зичлиги 850–870 кг/м³. Сувда эримайди, кўпгина органик эритувчилар билан ҳар қандай нисбатда аралашади. Ёнувчан; ҳавода, айниқса, ёруғликда оксидланади ва қуюклашади. Кислоталар ва иссиқдик таъсирида осон изомерланади ва полимерланади. Игна баргли дарахтлардан сув буғи иштирокида ҳайдаш, ёғочни қуруқ хайдаш ёки эритувчилар билан экстраксиялаш йўли билан олинади. Лок, бўёқ, ёғларни эритишда, камфора синтезида, тиббиётда ва бошқа соҳаларда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |