Sklerenxima
Склеренхима (юн. сcлерос — қаттиқ, мустаҳкам ва эчйма — тўлдирилган, қуйилган; бу ерда — тўқима) — ўсимликларнинг механик тўқимаси. Қалин қобикли ёғочланган 2 типдаги ҳужайралар: толалар ва склереидлардан тузилган. Толалар жуда чўзиқ, уз. бир неча ўн мм дан 1 см (қичитқиўт), ҳатто 4 см (рами)гача бўлади. С.нинг ёғочланмай селлюлозалигича қолган толаси тўқимачилик саноати учун қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. С. толаси мустаҳкам ва жуда таранг. С. мустаҳкамлик жихатдан пўлатдан, қайишқоқлик жиҳатдан каучукдан қолишмайди. Деярли ҳамма қуруқлик ўсимликларининг, асосан, ёғочи ва лубида бўлади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |