Сколиоз (юнонча: сколиос — қийшиқ, эгри) — умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши. Рахит, қаддиқоматнинг норасо бўлиши, умуртқа поғонасининг шикастланиши, нерв системасининг баъзи касалликлари сабаб бўлади. С. кўкрак қафаси шаклининг ўзгариши букриликка олиб келади. Келиб чиқишига кўра, туғма ва орттирилган С. фарқ қилинади (яна қаранг: Умуртқа поғонасининг кийшайиши).

Манбалар