Сколиялар, қовоқарилар (Сcолиидаэ) — пардақанотлилар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Энг йирик (улкан қовоқарининг уз. 45 мм гача) ва кучли пардақанотлилар. 450 га яқин тури маълум. Кўпчилик турлари тропик минтақаларда тарқалган. Ўрта Осиё ҳудудида 20 га яқин тури учрайди. Урғочиси тупроқ, гўнг ёки чириётган дарахт пўстлоғи остидан пластинка мўйловли қўнғизлар қуртларини қидириб топиб, уларни наштари ёрдамида фалажлайди ва қурт танасига тухум қўяди. Тухумдан чиққан қурт қўнғиз қурти гемолимфаси ва тўқималари билан озиқланади. С. зараркунанда қўнғизлар қуртларини қириб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради.