Скопас (Скопас) (мил. ав. ИВ аср) — юнон ҳайкалтароши ва меъмори. Парос о.да туғилган. Греция ва Кичик Осиёнинг Тегея (ҳозирги Пиали), Галикарнас (ҳозирги Бодрум, Туркия) ва бошқа шаҳарларида ишлаган. С. Тегеядаги Афина Алея ибодатхонаси (мил. ав. 350—340) ва Галикарнасдаги мавзолей (мақбара, мил. ав. ИВ аср ўрталари)ни барпо этишда меъмор сифатида қатнаштан. С. классика анъаналарини давом эттириб, монументал, қаҳрамонлик руҳи билан суғорилган ҳайкалтарошлик асарлари яратди, уларда серғайрат, кучқувватга тўла, ички ҳишаяжонини яшира олмайдиган, кураш руҳи билан тўлибтошган кишиларнинг кўриниши, маънавий ички дунёси очиб берилади. Галикарнасда ҳайкалтарошлар Бриаксис, Леоҳар, Тимофейлар билан ҳамкорликда яратган релефларидан парчалар Британия музейида сакданади. С.нинг кўп асарлари жаҳон музейларида сақланаётган Рим нусхаларидан маълум: "Мелиагр", "Менада", "Потос", "Навқирон Геракл" ва бошқа С.нинг драматизм билан тўла ижоди эллин даври маданияти ҳайкалтарошл и гига кучли таъсир кўрсатган.