Skott Robert Folkon
Qiyofa
Скотт Роберт Фолкон (1868.6.6, Девонпорт — 1912.30.3) — Антарктидани та^лқиқ қилган денгизчи сайёҳ. 1901—04 йилларда Эдуард ВИИ ярим орол, Трансарктика тоғларини кашф қилган экспедицияни бошқарган. Виктория Ерини ўрганди ва Росс о.дан Росс шелф музлигининг ғарбий чеккаси бўйлаб юриб 82°17’ ж.к.гача етиб борди. 1911-йил бошида иккинчи экспедиция билан яна Антарктидага қайтиб, С. ноябрда Росс о.дан жанубга томон юрди ва 4 ҳамроҳи билан 1912-йил 18 январда (Р. Амундсендан 33 кун кейин) Жанубий қутбга етиб борди. Орқага қайтишда йўлда 5 кишининг ҳаммаси ҳалоқ бўдди. С. номига Эндеерби Еридаги тор, иккита музлик 110° шқ у ва 150° ғ.у ва Жа. океандаги орол қўйилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |