Скрепер (инг. сcрапе — қириш) — 1) ер қазиштупроқ суриш машинаси. Асосйй иш органи — ковш. Ерни қатлам-қатлам қилиб қазиш, ковшни тупроққа тўлдириб белгиланган жойга тўкиш, суриш ва текислаш учун ишлатилади. Тракторга тиркаладиган ва ўзиюрар хиллари бор. Асосан, йўл қурилиши ва кончиликда ишлатилади. С. ковшининг ҳажми 3–25 м³, грунт (тупроқ)ни суриш (ташиш) масофаси 0,1–5 км. Кончиликда ишлатиладиган С. ковшининг туби ва олди очиқ бўлади. С. чиғир (лебёдка), сим арқон ва йўналтирувчи роликлар ёрдамида ҳаракатланиб, фойдали қазилмани ортиладиган жойга суради; 2) ер сиртида, ер остида ва сув тагида қазиш, суриш ва текислаш ишларини бажаришда қўлланадиган сим арқонлискреперли қурилмаларнинг иш органи — ковши. С. чиғир ёрдамида сим арқонлар ва блоклар тизими орқали ҳаракатлантирилади.