Скриллех (талаффузи: Скриллекс), асл исми Соннй Жоҳн Мооре (талаффузи: Сонни Жон Мур; 15-январ, 1988) америкалик мусиқачидир. Аввалига эмо ва металcоре каби жанрларда ижод қилган Соннй Мооре 2008-йилдан дубстепга кўчди,[1] Америка Қўшма Штатларида тезда машҳур бўлиб кетди, одатда тор доираларда тингланадиган дубстепни оммабоплаштиришга хизмат қилди.

Скриллех

Скриллех (2011)
Умумий маълумот
Таваллуди 1988-йил 15-январ (1988-01-15) (38 ёш)
Жанрлар Бростеп, Дубстеп, Элеcтрониc, Эмо
Фаолият йиллари 2002 — бугун
Гуруҳлари Фром Фирст то Ласт, Корн, Каскаде, Зедд, Портер Робинсон, Мадеон, Эллиэ Гоулдинг, Сираҳ, Килл Тҳе Ноисе, Алвин Риск,
Амплуа ДЖ, қўшиқчи, гитарачи
Веб-сайт www.скриллех.cом

Биографияси

Сонни 1988 — йилда Лос Анжелесда таваллуд топган. Асраб олган ота-онаси Френсис Мур ҳамда Скотт Мурдир. Сонни болалик чоғларидан мусиқага меҳри ўзгача эди. 9 ёшни қаршилаганида унга ота-онаси гитара совға қилишади. 12 ёшини қаршиламагунга қадар у бу мусиқа асбобига умуман қизиқиши бўлмаганди. Сўнг ушбу мусиқа асбобини қунт билан ўргана бошлади. Сонни компютер техникаси орқали яратиладиган мусиқа турларига ҳам қизиқа бошлади. У компютерига ёзган биринчи мусиқа ёзадиган программа бу „ФЛ Студио“ эди. У қўшиқ айтишни ёқтирарди. Уни овозини эшитган танишлари унинг овозига кўпроқ рок услуби тушишини таъкидлашарди. 2004 — йилда эса асраб олинганини билгач, уйдан бош олиб кетган.

Фром Фирст То Ласт (2004 — 2007)

Бу пайтда Метт Гуд ўзини „Фром Фирст То Ласт“ деб номланган группасига солист излаётган эди. Метт Соннининг ёзган мусиқалари ҳамда овозини эшитиб кўргандан сўнг ушбу группага қабул қилинади. Сонни бу пайтда 16 ёшда эди. Шундан сонъг ушбу группа ўз ижодий фаолиятини бошлади. 2004 — йилнинг июлида, Эпитапҳ Реcордс биринчи умумий албомини чиқарди „Деар Диарй, Мй Теэн Ангст Ҳас а Бодй Cоунт“. Иккита омадли Ванс Wарпед Тоур ва Деад бй Даwн тоур туридан сўнг, улар продюсер Росс Робинсон билан ҳамкорликдаги иккинчи албом устида иш олиб боришга киришишди. Номи эса „Ҳероине“ эди. Албом 2006 — йилнинг мартида Эпитапҳ Реcордс да чиқди. Кўп сонли сотувдан сўнг, группа жуда кўп турлар уюштиришди. Лекин, Соннининг овозидаги муаммолар туфайли турлардан бир нечтасини бекор қилишга тўғри келди. Омадли жарроҳлик операциясидан сўнг Мур яккахон ижод қилмоқчи эканлигини билдириб, гуруҳни тарк этмоқчи эканлигини айтди.

Яккахон ижод 2007 — йилдан бошлаб

Мур гуруҳни тарк этганини, таъкидлади ҳамда озъи яккахон ижод қилишни бошлади. Сўнг ўзининг МйСпаcе даги саҳифасида учта демо ўзининг трекларини жойлади (Сигнал, Эқуинох ва Глоw Wорм). Бу унга биринчи марта Фром фирст то Ласт сиз саҳнага чиқишиқа туртки бўлди. 2007 — йилнинг 7 — апрелида, арфачи Керол Робинс билан бирга маҳаллий санъат биносида, Сонни бир нечта трекини қўйди. 2009 — йилнинг 7 — апрелида эса Мур ЭП (мини-албом) „Гйпсйҳоок“ ни чиқарди. Ушбу албом таркибида учта қўшиқ ҳамда тўртта ремих бор эди.

Ижодининг кўтарилиши

2008 — йилдан бошлаб Скриллех тахаллуси остида Лос-Анжелесдаги тунги клубларда қатнашишни бошлади. Интернетда эса Тwипз таххалуси остида машҳур эди. Чинакам машхурлик унга 2010 — йилдан сўнг кела бошлади. Сонни 2010 — йил „Мй Наме Ис Скриллех“ номли дубстеп ҳамда элеcтрониc йўналишидаги албомини сотувга чиқарди. Сўнг Сонни Деадмау5 нинг мау5трап Реcордс номли мусиқий студияси шартнома имзолади. Сўнг ушбу лейбл орқали ўзининг „Сcарй Монстерс анд Ниcе Спритес“ номли албомини сотувга чиқарди. Ушбу албом рекорд даражасида сотилди. Шундан сўнг Мур ушбу албомнинг ремикс вариантини тайёрлади „Море Монстерс анд Спритес“. Ушбу албом ичида энг сара ижод намуналаридан бири „Фирст Оф Тҳе Еар“ ҳамда „Руффнеcк“ мусиқалари ҳам ўрин эгаллаганди. 2011 — йилда эса Сонни бир нечта нуфузли мукофотларни қўлга киритган „Бангаранг“ албомини ўз муҳлисларига тақдим этди. Ҳозир эса Сонни гастроллар сафарида юрибди.

ОWСЛА

2011 — йилда Сонни ўзининг ОWСЛА деб номланган мусиқий студиясини ишга туширди. Ушбу студияда биринчи бўлиб ижодини бошлаган санъаткор бу Портер Робинсон эди. Ҳозир ушбу лейблда ижод қиладиганлар талайгина. Мадеон, Коан Соунд лар шулар жумласидандир.

Шахсий ҳаёт

2012 — йилда Сонни таниқли инглиз хонандаси, кўплаб қўшиқлар муаллифи Эллиэ Гоулдинг билан учрашаётганини тан олди. Аммо бу жуфтлик ярим йилдан сўнг ажрашиб кетишди. Бунга сабаб эса Мурнинг гастрол сафарларида кўп юриши бўлди. Эллиэ Сонни билан кўришиши учун эса у Мур билан бирга қўшилиб гастрол сафарларида юриши керак эди. Ҳозир эса у Сан-Франсизколик рассом қиз Чармаине Оливиа билан учрашяпти.

Қизиқарли фактлар

Соннининг Скриллех тахаллусини яралишига дўстлари сабабчи бўлган эдилар. Улар Мурни кичик ёшлигиданоқ „Скрилл“, „Скрилли“ деб чақиришарди.

Мурнинг севимли ранглари оқ ҳамда қорадир. Ҳар доим қора кийиниб юришининг сабаби у ўзига қора рангни ярашади деб билади.

Соннининг севимли ошхонаси бу — Мексика ошхонаси.

Мур чекиши ёки спиртли ичимлик истеъмол қилиши мумкиндир. Аммо ҳеч қачон наркотик моддаларини истеъмол қилмайди.

Унинг севимли кийимлар бренди „Г-Стар“.

„Марлборо“ Мурнинг ёқтирган тамакиси.

Кўпчилик унинг юзидаги муаммолар сабаби ҳамда унинг сочлари ҳам нима сабабдан ноодатий қирқилгани билан қизиқса керак.

Сонни ўзининг таъкидлаши бўйича 16 ёшидан сўнг унинг юзларида доғлар пайдо бўла бошлаганини сезган. Доктор эса айрим гормонларнинг нотўғри ишлаши деб баҳолаган. У ушбу муаммони тузатиш учун кўп пули ҳамда вақтини сарфлаган. Аммо натижа бўлмаган. Шунинг учун у ёшлигиданоқ юзининг муаммоли ерларини беркитиш учун сочларини ўстирган. Ўзини қулайроқ сезиш учун эса бир тарафини умуман олдириб ташлаган.

Соннининг соч турмаги шу қадар машҳурки, сочлари тўғрисида бир нечта қўшиқчилар ҳатто қўшиқ ҳам ёзишган.

Ўзининг кўриниши ҳақида

У интервюларининг бирида „ — Мени қўшиқларимни севиб тинглаб мухлислик қилган, менинг тасқаралигимга кўз юмган мухлисларимга раҳмат“ — деган экан.

Дискографияси

Скриллех Cисcо Оттаwа Блуэсфест 2011 фестивалида жонли ижро пайтида.

Фром Фирст то Ласт таркибида

  • Деар Диарй, Мй Теэн Ангст Ҳас а Бодйcоунт (2004)
  • Ҳероине (2006)

Яккахон

  • Гйпсйҳоок ЭП (2009)

Скриллех тахаллуси остида

Скриллех логоси.
Йил ЭП ҳақида Чартлардаги энг баланд нуқтаси
АҚШ
[2]
УС
Данcе
[2]
УС
Ҳеат
[2]
АУС
[3]
2010 Мй Наме Ис Скриллех — — — —
Сcарй Монстерс анд Ниcе Спритес
  • Чиқарилди: 25-октабр, 2010
  • Лейбл: мау5трап
  • Формат: Доwнлоад, CД
69 3 1 28
2011 Море Монстерс анд Спритес
  • Чиқарилди: 7-июн, 2011
  • Лейбл: Биг Беат
  • Формат: Доwнлоад, CД
124 5 3 60
2011 Бангаранг
  • Чиқарилди: 23-декабр, 2011
  • Лейбл: Биг Беат
  • Формат: Доwнлоад, CД, винил
14 1 - 4
2011 Маке Ит Бун Дем Афтер Ҳоурс (Дамиан Марлей билан)
  • Чиқарилди: 28-август, 2012
  • Лейбл: Биг Беат, ОWСЛА
  • Формат: Доwнлоад
- - - -
„—“ чартда қатнашмаганлигини билдиради.

Манбалар

  1. ↑ Ис Скриллех тҳе мост ҳатед ман ин дубстеп?, Тҳе Гуардиан
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Скриллех > Чарц & Аwардс > Биллбоард Албумс“. Аллмусиc. Рови Cорпоратион. Қаралди: 2-ноябр 2011-йил.
  3. ↑ Пеак чарт поситионс фор Скриллех ин Аустралиа:

Ҳаволалар