Skumbriyasimonlar

Скумбриясимонлар (лотинча: Сcумбридаэ) — окунсимонлар туркумига мансуб суякли баликлар оиласи. Узунлиги 40—60 см (баъзан 3 м гача), вазни 1,5–8 кг. Думининг асоси ингичкалашган, унда 4—9 қўшимча майда сузгичлар бор. Тангачалари майда, 15 уруғи, 40 дан ортик, тури тропик, субтропик ва илиқ сувли денгизларда тарқалган. Скумбриясимонлар туда бўлиб, соҳил яқинида сузиб юради. Скумбриясимонларнинг бир тури — оддий скумбрия Қора денгизда учрайди. Улар 2—4 йилда вояга етади; езда денгизнинг унча чуқур бўлмаган жойига 200—500 минг увилдириқ ташлайди. Овланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |