Славян тиллари — ҳинд-европа тиллари оиласи таркибидаги қариндош тиллар гуруҳи. Асосан, Марказий ва Шарқий Европада, Шимолий Осиёда ва жаҳоннинг бошқа кўплаб мамлакатларида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 300 млн. кишига яқин. Славян тилларининг бир-бирига юқори даражадаги яқинлиги сўз ўзаклари ва аффиксларда, сўз структурасида, грамматик категориялар қўлланишида, ран қурилиши ва маънолар тизимида, изчил товуш ўзгаришлари тизимида ва бошқаларда намоён бўлади. Бу яқинлик Славян тилларининг келиб чиқиш манбаи ягоналиги, шунингдек, уларнинг адабий тиллар ва лаҳжалар даражасидаги узоқ, йиллик алоқалари билан изоҳланади. Шу билан бирга, ХИ—ХВ асрлардан бери мустақил тиллар сифатида ривожланиб келаётгани сабабли улар орасида моддий, функсионал ва типиологик характердаги бир қанча тафовутлар ҳам мавжуд.

Славян тиллари ўзаро яқинлик даражасига кўра, 3 та гуруҳга ажратилади: шарқий славян (рус, украин, белорус тиллари), жанубий славян (болгар, македон, серб-хорват, словян тиллари) ва ғарбий славян (чех, словак, поляк, юқори ва қуйи лужица тиллари) гуруҳлари. Мазкур гуруҳлардан ҳар бирининг ички бўлинишлари ҳам ўзига хосликларга эга. Словян тилларининг ҳар бири адабий тил билан бирга ўз ҳудудий лаҳжаларини қамраб олади; бу унсурларнинг ўзаро нисбати Славян тилларида турлича намоён бўлади.

Замонавий Ст. ягона тил (энг қадимги, кейинроқ қадимги ва эски славян тили)нинг узоқ тарихий тараққиёти ва бўлиниши натижасида пайдо бўлган. 10— ХИ асрларда қабила тиллари асосида айрим славян халқлари тиллари вужудга келган. Жанубий ва ғарбий Славян тилларида бўлиниш юз берган. ХИВ асрда шарқий Славян тилларининг ажралиши натижасида рус, белорус ва украин тиллари юзага келади. Турли тарихий даврларда Славян тилларининг миқдори ва ўзаро нисбати турлича бўлган. Масалан, ХИВ асргача шарқий Славян тиллари мустақил тиллар эмас, балки лахжалар даражасида ўзаро фарқланган. Серблар ва хорватлар тил жиҳатдан ХИХ асрнинг 1-ярмидагина бирлашганлар ва уларнинг умумий тили сербхорват ёки хорвацерб деб атала бошлаган. Македон тили эса ХХ асрдагина шаклланган.

Славян халқлари (тиллари) 2 та алифбодан фойдаланадилар. Барча шарқий славян тиллари, болгар, сербхорват ва македон тиллари кирилл алифбоси асосидаги, барча ғарбий славян тиллари, хорват ва словен тиллари эса лотин алифбоси асосидаги ёзувларга эга. Славянлар нутқидаги айрим товушлар учун лотин алифбосида тегишли ҳарфлар бўлмаган ҳолатлар турли сатр усти белгиларини қўллаш ёки ҳарфларни қўшиш орқали бартараф этилган. Славян тилларидаги дастлабки ёзма ёдгорликлар, уларнинг шаклланиш ва ривожланиш вақтларига кўра, ХИ асрдан ХИХ—ХХ асрларгача бўлган даврларга тааллуқлидир.

Адабиёт

  • Бернштейн СБ., Очерк сравнителной грамматики славянских язиков. Введение. Фонетика, М., 1961; Нахтигал Р., Славянские язики, перевод со словенского, М., 1963; Бошковч Р., Основи сравнителной грамматики славянских язиков. Фонетика и словообразование, перевод с сербскохорвацкого, М., 1984.

Абдуваҳоб Мадвалиев.