Slyudalar
Слюдалар — жинс ҳосил қилувчи минераллар (алюмосиликатлар) гуруҳи; қатқацимон силикатлар кичик синфига мансуб, мураккаб ва бекарор таркибли: Р, Р23 [АлСи3О10] (ОҲ,Ф)2, бунда Р,=К, На; Р23, = Ал, Мг, Фе, Ли. Бу гуруҳ кенг тарқалган интрузив, метаморфик ва чўкинди тоғ жинсларининг жинс ҳосил қилувчи минералларидан бўлиб, муҳим фойдали қазилма ҳисобланади. Ер пўстидаги умумий миқдори 3,8%га етади. С. моноклин (сохта тригонал) сингонияда кристалланади. Табиатда турли отқинди ва метаморфлашган тоғ жинслари орасида, йирик кристаллари пегматитларда, баъзан юқори ва ўртача трларда юзага келган волфрам, молибден ва бошқа фойдали қазилмаларнинг гидротермал конларида учрайди. С. ёпишкрклиги ва эгилувчанлиги туфайли шаклини тез ўзгартиради, енгил жилоланади. С. гуруҳига кирадиган минералларнинг кимёвий таркиби ўзгарувчан. Бир хил катионларнинг бошқа бир катионлар билан алмашиниш ҳоллари жуда кўп учрайди. Кимёвий таркибига кўра, С. қуйидаги турларга бўлинади: алюминийли С. — мусковит, парагонит; магнезиал темиртошли С. —флогопит, биотит, лепидомелан; литийли С. — липидолит, синнвалдит, тайниолит; шунингдек, ванадий л и С. — роскоэлит; хромли С. — хромли мусковит ёки фуксит ва бошқалар. С. таркибида кўпинча камёб элементлар (Бе, В, Сн, Нб, Та, Ти, Мо, W, У, Тҳ, Й, ТР, Би) бўлади. Минералнинг қатқацимон кўриниши, жуда юпқа, эгилувчан ва мустаҳкамлигини сақлаб қолувчи қатларга бўлиниши С.нинг пакетлараро алоқасининг кучсизлиги билан боғлиқ. Қаттиқлиги 2,5—3; зичлиги 2,8 г/см³ (мусковит), 3,3 г/см³ (биотит), 2,2 г/см³ (флогопит). Мусковит ва флогопит рангсиз, юпқа қатламлари шаффоф; кучсиз қўнғир, бинафша, яшил туслари Фе2+, Мн2+, Сг2+ ва бошқа бирикмалар билан боғлиқ. Темирли С.нинг қўнғир, жигарранг, тўқ яшил ва кора бўлиши таркибидаги Фе2+, Фе3+, Сг2+ва бошқа нисбатига боғлиқ. С. электротехника саноатида изолятор сифатида қамда слюда кукуни, ўтга чидамли материаллар, гулқоғозлар, слюдали картон, иссиққа чидамли бўёқ, ҳар хил керамик маҳсулотлар тайёрлашда ишлатилади. С. конлари хорижда Россия Федерацияси (Иркуц вилояти, Карелия, Мурманск вилояти, Кола ярим орол, Саха), Ҳиндистон, Бразилия, АҚСҲ ва Канадада мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |