Смартcат булутга асосланган таржима ва маҳаллийлаштириш платформаси бўлиб, у корхоналар, таржимонлар ва таржима агентликларини ягона таржима файлларини етказиб бериш тизимида боғлайди. Платформа ўзини CАТ, ТМС ва бошқа таржима технологияларини ўзида мужассам этган „барчаси бирида“ таржима платформаси сифатида деб ҳисоблайди. Унда таржима учун файлларни тайёрлашдан бошлаб, тўловларни ўтказиб бериш, якуний текширув босқичларининг барчаси қамраб олинади.

Смартcат
{{{скриншот_олчами}}}
Сайт тури CАТ восита, глобал бошқарув тизими, фрилансерлар тизими, тўловни автоматлаштириш платформаси, ҳуқуқий платформа
Очилган санаси июл 2015 (11 йил аввал) (2015-07)
УРЛ смартcат.cом

Тарихи

Смартcат дастлаб CАТ воситаси сифатида 2012-2015 йилларда АББЙЙ компаниялар гуруҳи таркибидаги лингвистик хизматлар провайдери АББЙЙ Лангуаге Солутионс томонидан ички ечим сифатида ишлаб чиқилган.[1]

2016-йилда Смартcат АББЙЙ ЛС компаниясидан ажралиб чиқиб, алоҳида компанияга айланди ва Иля Широковдан (Одноклассники’нинг собиқ бош директори ва Яндехдан МоиКруг.ру ижтимоий тармоғини сотиб олган) 2,8 миллион доллар сармоя жалб қилди.[2] АББЙЙ ЛС асосчиси ва бош директори Иван Смолников ҳам эътиборини Смартcатга қаратиш учун компанияни тарк этди.[3]

2020-йил сентабр ҳолатига кўра, платформа ўз тизимида 350 000 дан ортиқ фрилансерларга эга[4] ва фойдаланувчиларга Смартcат ҳисобларини учинчи томон воситалари билан бирлаштириш имконини берувчи „иловалар дўкони“ хизматини тақдим этади.[5]

Смартcатъда таржимонларга тезроқ ва самаралироқ ишлашга ёрдам берадиган CАТ воситаси мавжуд бўлса-да, унинг қўлланиши ва функсионаллиги CАТ воситасидан анча кенгроқ. Бу тўловларни автоматлаштириш каби қўшимча хизматларни таклиф қилиш билан бирга, бизнес ва таржима мутахассисларини бир-бирига боғлайдиган, компания томонидан „Cоннеcтед Транслатион“ деб атайдиган бирлашган таржима платформаси ҳисобланади.

Монетизация ва обуна режалари

Смартcат тўлов тизимида қўллаб-қувватланадиган учинчи томон тўлов тизимлари

Аксарият саноат воситаларидан фарқли ўлароқ, Смартcат лицензиялар учун ҳақ олмайди, чунки бу таржима бизнесига тўғри келмайди деб ҳисоблашади, бу ерда фойдаланувчиларнинг 90% дан ортиғи фрилансерлар ва улар кунлик асосда лойиҳаларда ҳамкорлик қилади.[1]

Таржима хизматлари учун тўловлар тизим орқали тўлаб берилади. Тўлов қилингандан кейин уни учинчи томон тўлов тизимларидаги ҳисобларга ўтказиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг ўрнига, Смартcатънинг монетизацияси, биринчи навбатда, сотувчиларнинг ўз тарифлари устига фоизга асосланган хизмат ҳақига асосланади. Смартcат, шунингдек, баъзи қўшимча функсияларга эга пуллик обуналар, шунингдек, фрилансерларни бошқариш ва маҳаллийлаштириш муҳандислик ёрдамини таклиф қилади.[6]

Cоннеcтед Транслатион

2019-йил бошидан бери Смартcат уланган маҳаллийлаштириш экотизимига ишора қилиш учун Cоннеcтед Транслатион атамасини ишлатиб келади, бу ерда корхоналар, агентликлар ва таржимонлар битта контентни етказиб бериш сиклида бирлаштирилади.[7]

Ҳужжат форматлари

Смартcатънинг ички ўрнатилган CАТ муҳаррири матнли ҳужжатлар, тақдимотлар, электрон жадваллар, сканерланган ҳужжатлар ва тасвирлар (шу жумладан, пуллик ОCР хизмати), ҲТМЛ саҳифалари, ресурс файллари, саноат стандартидаги икки тилли форматлар ва бошқаларни ўз ичига олган 70 дан ортиқ матн киритиш форматларини (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-21 санасида архивланган) қўллаб-қувватлайди.[8] Платформа шунингдек, СДЛ Традос пакетларини қўллаб-қувватлайди, бу фойдаланувчиларга дастлаб СДЛ Традос учун мўлжалланган лойиҳалар устида ишлаш имконини беради. Бу файлларга келгусида Традос дастурида ҳам ишлов бериш мумкин.[9]

#ЛоcФромҲоме

Смартcат #ЛоcФромҲоме[сайт ишламайди] онлайн тил саноати конференсияси ташкилотчиси ҳисобланади. Конференсия асосан таржима хизмати харидорлари ва агентликларига бағишланган бўлиб, тил саноатининг келажакдаги муаммолари билан шуғулланади. 2020-йил сентабр ойи ҳолатига кўра, тадбирнинг иккита босқичи бўлиб ўтди, уларнинг ҳар бири 2000 га яқин иштирокчини жалб қилди ва 30 га яқин маърузачиларни қамраб олди.

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Wҳй wе дон'т cоунт сеац: Он Лиcенсес, Монкейс, анд Cогнитиве Биасес — Тҳе Смартcат Блог“. Тҳе Смартcат Блог (2017-йил 5-апрел). Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
  2. ↑ „Смартcат Раисес УСД 2.8м Сеэд Роунд Фром Руссиан ВC → слатор.cом“ (2016-йил 20-июл). Қаралди: 2017-йил 12-май.
  3. ↑ „"Интервиэw wитҳ Иван Смолников" → Роэм.ру“ (ру-РУ) (2017-йил 20-март). Қаралди: 2017-йил 12-май.
  4. ↑ „Смартcат — Транслатион эcосйстем тҳат макес ит эасй фор cомпаниэс анд таленц то cоннеcт анд cоллаборате“.
  5. ↑ „Смартcат Сторе“ (эн). www.смартcат.cом. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Планс анд Приcинг Смартcат“ (эн). www.смартcат.cом. Қаралди: 2020-йил 29-январ.
  7. ↑ Cоннеcтед Транслатион
  8. ↑ „Филе формац суппортед ин Смартcат“ (эн-УС). Смартcат Ҳелп Cентер. 2020-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-январ.
  9. ↑ „Суппорт фор Традос паcкагес ин Смартcат“ (эн). Транслатион & Лоcализатион Блог (2018-йил 15-август). Қаралди: 2020-йил 29-январ.