Сметана

Сметана (русча: сметана) — суюқ қаймоққа ивитқи — сут ачитқи бактериялари қўшиб тайёрланадиган маҳсулот. Сут заводларида ёглилиги 10, 20, 25, 30, 36 ва 40% бўлган С. ишлаб чиқарилади. Суюқ қаймоқ 85—95° ҳароратда пастеризацияланади, сўнгра 25—27° га қадар совитиб томизги солинади, ивитиш 14—16 соат давом этади. Ивиган С. 2—8° га қадар совитилади ва етилиши учун 24—28 соатгача сақланади. С. таркибида сут ёғидан ташқари оқсил, сут қанди, органик кислоталар, минерал тузлар, шунингдек, А, Э, Б1, Б2, C ва ПП витаминлари мавжуд. С.нинг калориялилиги таркибидаги сут ёғининг миқдорига боғлиқ.

Яна қаранг