Smolensk
Смоленск — Россиядаги шаҳар. Смоленск вилояти маркази. Днепрнинг ҳар иккала соҳилида жойлашган. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 355,9 минг киши (1998). 862-йилдан савдо ва ҳунармандчилик маркази сифатида маълум. 882-йилдан Киев Руси таркибида, ХИИ асрдан Смоленск князлигининг маркази. 1404—1514-йилларда Литва князлиги, сўнгра Москва давлати таркибида, 1609—67-йилларда Полша тасарруфида бўлган. 1667-йилда Андрусов сулҳи бўйича Россияга берилган. 1708—19 ва 1796—1929-йилларда Смоленск губерняси, 1776—96 йилларда Смоленск ноиблиги маркази. 1812-йилда Смоленск ёнида рус қўшинлари билан Наполеон қўшинлари ўртасида катта жанг бўлган. 1941—43-йилларда Смоленск атрофида немисфашист қўшинлари билан шиддатли жанглар олиб борилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Смоленск бутунлай вайрон қилинган. Урушдан сўнг шаҳар қайтадан тикланган. Смоленскга қаҳрамон шаҳар унвони берилган.
Смоленск русча: Смоленск | |
|---|---|
| шаҳар | |
|
Днепр бўйидаги Успенск собори | |
| 54°46′58″Н 32°02′43″Э / 54.78278°Н 32.04528°Э | |
| Мамлакат | Россия |
| {{{минтақа_тури}}} | Смоленск вилояти |
| Шаҳар округи | Смоленск шаҳри |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Андрей Борисов |
| Асос солинган | номаълум |
| Илк эслатилиши | 863-йил |
| Майдон | 166.35 км2 (64.23 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 242 м |
| Аҳолиси (2021) |
▼ 316 570 |
| Миллий таркиб | руслар ва б. |
| Конфессиявий таркиб | проваславлар ва б. |
| Этнохороним | смолян[1] |
| Телефон коди | 4812 |
| Почта индекс(лар)и | 214ХХХ |
| МҲБОБТ (ОКАТО) | 66401 |
|
| |
Саноат
Машинасозлик (автоматлаштириш воситалари, ҳисоблаш машиналари, электр лампалар, совиткичлар ва бошқалар), енгил (трикотаж, зиғир, поябзал), озиқ-овқат саноатлари ривожланган. „Кристалл“ заводи (бриллиантларга сайқал бериш), олмос асбобларни ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд.
Таълим
4 олий ўқув юрти, 2 театр мавжуд.
Маданият
Смоленск зиғири музейи, СТ. Конёнков номидаги ҳайкалтарошлик музейи, тарихий ва меъморий-бадиий музей қўриқхонаси, бадиий галерея бор.
Диққатга сазовор жойлари
Қадимий меъморий ёдгорликлардан Пётр ва Павел (1146), Иоанн Богослов (ХИИ аср), Михаил Архангел (1191—94) черковлари, Успение собори (1677—79), Кремл (ХВИ аср — ХВИИ аср бошлари) сақланган. „Мотамсаро она“ ҳайкали (1965), „Мангулик қўрғони“ мемориали (1970) ўрнатилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ответ «Грамоты.ру»“. 2011-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |