Смородина ёки қорақат (Рибес) қорақатдошлар оиласига мансуб бутасимон кўп йиллик ўсимликлар туркуми, резавор мевадир. Ватани — Европа. Снинг Евросиё, Шимолий ва Жанубий Американинг совуқ ва мўътадил, Африканинг муътадил минтақаларида ўсадиган 150 ёввойи тури бор. Европа, Осиё ва Шимолий Америкада экилади. Ўзбекистонда Р. жанcзеwскии А. Пожар (Янчевский Си), Р. меери Махим (Меер Си), тоғли ҳудудларда бутазорлар орасида; сойларда, тог ён бағирларида ёввойи ҳолда ўсади. Снинг қора (Р. нигрум Л), қизил С. (Р. рубрум), тилларанг С. (Р. ауреум) ва бошқа турлари экилади. Новдалари силлиқ, баъзан, тиканли, барги бандли, гуллари майда, янги ўсиб чиққан новда кўлтиғида пайдо бўлган гулининг ранги оқ, тўпгули шингил. Меваси майда, юмалоқ, шингилли, баъзан донадона, бандидан осон узилади. Таъми ширин, нордон. Меваси янгилигида истеъмол қилинади, ундан мураббо, жем, шарбат, вино ва бошқа тайёрланади.

Кўпроқ қора С. экилади. Меваси август— сентабрда биринкетин пишади. Таркибида 4,5—12,8% канд, 2—4,5% лимон ва олма кислоталар, 80–100 мг% хушбўй моддалар, калсий, фосфор ва В, витаминлари, пектин моддалари мавжуд. С. кўк қаламчаларидан ва парҳиш йўли билан кўпайтирилади. Кўчати ўтқазилгач, 2-йили ҳосилга киради. Ўзбекистонда симбағазларга кўтариб ўстирилади. Ҳосил шохлари 1—3 йил яшайди. 6—7 йиллик шохлари кесиб ташланади. 18—20° да яхши ўсиб ривожланади. Қаттиқ совуқларга чидамли. Намсевар, тупроқ унумдорлигига талабчан. С. озиқ моддаларга бой, сернам, сувни яхши ўтказадиган, ер ости сувлари камида 1,5 чуқурликда бўлган ерларда яхши ўсади. С. кўчатлари эрта баҳорда ёки кузда кагор оралиги 2,5 м, туп оралари 1 — 1,5 м схемада экилади. Ёз давомида қатор оралари юмшатилади, 6—12 марта суғорилади. Ҳар тупидан 6–8 кг дан ҳосил олинади.

Ўзбекистонда Боғдорчилик, узумчилик, виночилик илмий тадқиқот институтида қаттиқетли, Ўзбекистон навлари чиқарилган (1959).

Касалликлари : антракноз, занг; зараркунандалари: барг, новда, ғунча галлицалари, смородина куртак канаси, битлар, қалқондорлар.

Адабиёт

  • Абдуллаев Р., Ягудина С, Томорқада етиштириладиган резавор мевалар, Т., 1989.