Sobir Boboyev
Собир Бобоев (1920.30.12, Тошкент — 2004.09) — композитор, Ўзбекистон да хизмат кўрсатган санъат арбоби (05.11.1967). Тошкент консерваториясини тугатган (1949). 1943—47 йиллари Ўзбекистон радиоси хорида ишлаган. Ўзбекистон Композиторлар уюшмасининг раиси (194855, 196065, 198185), Самарқанд опера ва балет театрида бадиий раҳбар ва директор (1966—69), Ўзбек давлат филармониясида бадиий раҳбар (1972—76). 3 опера — "Ҳамза" (К. Яшин, 1961), "Ёрилтош" (Ш. Саъдулла, 1967, биринчи ўзбек болалар операси), "Фидойилар" (Ш. Саъдулла, 1972, 2таҳрири 1984); 8 мусиқали драма ва комедия, жумладан "Далада байрам" (Ш. Саъдулла драмаси, Д. Зокиров билан ҳамкорлиқда, 1954), "Ватан ишқи" (Ш. Саъдулла, З. Фатхуллин, 1957), "Икки билагузук" (Ш. Саъдулла, 1963), "Муҳаббат қўшиғи" (П. Тлегенов, 1980) ва бошқа; кантата, оркестр асарлари, Навоий, Машраб, Нодира ҳамда замонавий ўзбек шоирлари ғазалларига романс ва қўшиклар басталаган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |