Sobir Iskandarov
Собир Искандаров (1909-йил 11-март — Тошкент — 1976-йил 2-июл) — кино дубляжи режиссёри. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Ленинград саҳна санъати техникумини тугатган (1930). 1930-йилдан „Ўзбекфилм“да ишлаган. „Сўнгги бек“ филмида актёр, „Макрли чангал“, „Тонг олдидан“, „Ўлим қудуғи“, „Йигит“ филмларида режиссёр ёрдамчиси, актёр сифатида қатнашган. 1936-йилдан режиссёр чет эл филмларини ўзбек тилига дубляж қилишда хизматлари катта. „Икки жангчи“, „Тинч оқар Дон“, „Она калби“, „26 Боку комиссари“, „Жўра саркор“, „Севги ва соқов“, „София Грушко“ ва бошқалар у режиссёрлик қилган филмлардан. Искандаров, шунингдек, ўзбек филмларини қардош халқлар тилларига дубляж қилишда ҳам қатнашган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |