Sobir Mirvaliyev
Собир Мирвалиев (1933-йил, 1-феврал, Тошкент) — адабиёцҳунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983). Филология фанлари доктори (1971), профессор (1978). Тошкент кечки педагогика институтини тугатган (1956). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти Адабиёт музейида кичик илмсй ходим (1957), "Ўзбек тили ва адабиёти масалалари" журнал да адабий ходим (1958—62), институтда катта илмий ходим (1962—74), Тошкент маданият институти ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири (1974—95), шу кафедра профессор (1995-йилдан). М. илмий фаолиятининг диққат марказида А. Қодирий, Ҳамза, Ойбек, А. Қаҳҳор, Ҳ. Ғулом, М. Исмоилий, Ў. Умарбеков сингари ёзувчилар ижоди туради. У ўзбек романчилик мактабининг пайдо бўлиш ва шаклланиш йўлини тадқиқ этган. Олимнинг "Ўзбек адиблари" китобида ХХ асрда яшаб ижод этган ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида мухтасар маълумотлар берилган. "Эл-юрт хурмати" ордени билан мукофотланган (2000).
Манбалар
- Тарихийлик ва замонавийлик, Т., 1976; Роман ва замон, Т., 1984; Наср, давр, қаҳрамон, Т., 1984; Ўзбек адиблари, 2на-шри, Т., 2000; Истеъдоднинг қўш қаноти, Т., 1993.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |