Собир Раҳимович Одилов (1-март 1932-йил, — Тошкент — 2002-йил.18-июл) — меъмор, Одилов ўзбек меъморлиги ва монументал санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган бинокор (1967). Ўрта Осиё политехника институтини тугатган (1955). Олмалиқ шаҳри (1955—61) ва Тошкент вилояти (1962—66) бош меъмори, Тошкент шаҳри бош меъмори (1970—84, 1990—91), „Ўзбекдавлатқурилиш“ қўмитаси раиси ўринбосари (1975—85; 1990 —91). Ўзбекистон маданият ёдгорликларини таъмирлаш илмий тадқиқот ва лойиҳалаш институтида бўлим мудири (1986), директори (1989). Тошкент шаҳри бош плани ва Андижон, Жиззах марказ лойиҳалари (1970, 1980) муаллифи. Одилов раҳбарлигида 80 дан ортиқ лойиҳа (майдон, турар жой, ҳайкал ва бошқалар) яратилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил