Sobir Rahmetov
Собир Ғафурович Раҳметов (1952.19.12, Чимкент) — рангтасвир устаси, Ўзбекистон Бадииёт акадимяси академик (2003), Ўзбекистон халқ рассоми (2000). Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1973) ва Санкт Петербургдаги Репин номидаги рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институти (1979) ни тугатган. 1979-йилдан Уйғур номидаги Тошкент санъат институти рангтасвир кафедрасида педагог, 2003-йилдан доцент. Р. ижодида ёрқин бўёқларни кенг қўллайди; асар қаҳрамонлари, манзаралар ҳаракат жараёнида кўтаринки руҳда аниқ ва нозик тасвирланади; айниқса, манзара инсон маънавияти, унинг зиддиятларга тўла қалб кечинмаларини таъсирчан ифодалашнинг ўзига хос воситасига айланади. „Шоир Ғафур Ғулом“ (1986), „Ҳайкалтарош Азамат“ (1987), „Бастакор Юнус Ражабий“ (1996), „Султон Аҳмад Мирзо“ (2000), „Автопортрет“ каби портретлар, „Лайли ва Мажнун“ (1998), „Бойсун“ (1999), „Алпомиш“ (2002), "Хумсон " (2002) ва бошқа тарихий ва мавзули композициялар муаллифи.
Раҳметов республика ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси, асарлари республика ва Англия, АҚСҲ, Япония, Туркия, Германия каби хорижий мамлакатлар музейларида, хусусий тўпламларда сақланади.
Адабиёт
- Собир Раҳметов (Каталог), Т., 2000[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |