Sobir Rahmonov
Собир Раҳмонов (1910.20.3 — Наманган — 1990.2.12) — Ўзбекистон халқ артисти (1961). Дастлаб (1927—31) "Танкидий труппа"да, 1931-йилдан Наманган театрида ишлаган. Р. ўзбек театрининг уткир ҳарактерли, комик актёрларидан. Ҳидоятхон, Мулладўст, Холмат (Ҳамза, "Майсаранинг иши", "Бой ила хизматчи"), Қўзиев (Абдулла Қаҳҳор, "Шоҳи сўзана"), Тошболта (Ҳ. Ғулом, "Тошболта ошиқ"), Ҳузурхужа (Комил Яшин, "Нурхон"), Хужа Насриддин (А. Хачатуров, Л. Соловёва, "Насриддин афанди"), Хлестаков (Н. Гогол, "Ревизор"), Машара (У. Шекспир, "Қирол Лир"), Заргаров (Абдулла Қаҳҳор, "Оғриқ тишлар"), Гоф Маршал (Ф. Шиллер, "Макр ва муҳаббат"), Каблайи (Урдубодий, "Беш сумлик келин") каби роллари унга катта шуҳрат келтирди. Унинг қаҳрамонлари енгил киноя, пичинг бўёқлари билан йўғрилганлиги, психологик ҳолат ва имкониятларни бурттириб курсатиши билан ажралиб туради. Р. консертестрада фаолиятида комик артист сифатида уз репертуари ("Нозигим", "Майда пул", "Инкадар", "Даданг келмади", "Дангаса", "Ичмайман ҳаргиз" ва бошқа кулгили томошалар)ни яратган. Бир қанча ҳажвий ва юмористик кичик ҳикоялар ижод қилиб "бир актёр театри" сифатида ижро этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |