Собир Миробидович Ходиев (1972-йил 20-октябрда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ҳужумчи ампуласида ўйнаган.

Собир Ходиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Собир Миробидович Ходиев
Таваллуд санаси 1972-йил 20-октябр (1972-10-20) (54 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Бўйи 170 cм (5 фт 7 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1989—1990 Соҳибкор 2 (0)
1990 Шахтёр 24 (6)
1991 Пахтакор 0 (0)
1992 Трактор 15 (5)
1992 Пахтакор 15 (6)
1994—1998 Пахтакор 127 (35)
1994 →  Скиф Ордабаси 1 (1)
1999 Трактор 22 (9)
2000—2001 Пахтакор 46 (13)
2001—2002 Трактор 35 (9)
Миллий терма жамоа
1992 Ўзбекистон 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳаёти

Профессионал футболдаги дастлабки фаолиятини СССР қуйи лигасида „Соҳибкор“ (Халқобод) ва „Шахтёр“ (Ангрен) жамоаларида тўп сурган. 1991-йили Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасининг ўринбосарлар жамоасида ўйнаган.

1992-йилги мавсум Ўзбекистон олий лигасида „Трактор“ (Тошкент) таркибида ўйнаган. У Ўзбекистон чемпионатининг илк бир ўйинда 3 тагол урган футболчиларидан бири (1992-йил 26-апрелда „Шаҳрихончи“га қарши ўйинда). 1992-йилнинг ёзида „Пахтакор“ жамоасига қайтиб, унинг асосий жамоасида дебют қилган ва 1992-йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган. Умуман олганда, 1992-йилги мавсумда 11 та гол урди ва энг яхши тўпурарлар ўнлигига кирган.

1994-йилдан яна „Пахтакор“да ўйнаган. 1994-йилда 14 та гол уриб, клубнинг энг яхши снайпери (Шуҳрат Мақсудов билан бирга) ва чемпионатда олтинчи тўпурари бўлган. 1995-йилги мавсум „Пахтакор“ жамоаси сафида 10 та гол урган бўлса, кейинги мавсумларда сермаҳсуллиги пасайиб борган. Ўзбекистон кубоги ғолиби (1997) ва финалчиси (1996). 1998-йилда „Пахтакор“ билан бирга яна мамлакат чемпиони бўлган.

1999-йилда яна Тошкентнинг „Трактор“ жамоасида ўйнаган. Сўнг „Пахтакор“ жамоасига қайтиб, у ерда бир ярим мавсум тўп сурган ва 2001-йилнинг ёзидан то фаолиятининг охиригача яна „Трактор“ клубида ўйнаган.

Ўзбекистон олий дивизионида жами 77 та гол урган. Юқори даражасдаги барча турнирларда 106 та урган ва Геннадий Красницкий клубига киритилган.

Собир 1992-йил 16-июлда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қозоғистонга қарши Марказий Осиё кубоги баҳсида Илҳом Шариповнинг ўрнига 64-дақиқада майдонга тушган[1]. Умуман олганда, у миллий терма жамоада 2 та ўйин ўтказган, иккаласи ҳам 1992-йилда битта турнир доирасида, иккаласида ҳам захирадан майдонга тушган.

2010-йилларнинг ўрталаридан „Пахтакор“да техник директор бўлиб ишлаган[2]. Ходиев фахрийлар ўйинларида қатнашган[3][4].

Ютуқлар

Манбалар

Ҳаволалар