Sobirjon Ibrohimov
Собиржон Иброҳимов (1905-йил 21-декабр, Андижон – 1974-йил 22-декабр, Тошкент) – тилшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972), филология фанлари доктори (1961), профессор (1965). Самарқанддаги Ўзбекистон Педагогика академиясида ўқиган (1928—1929), „Қизил Ўзбекистон“ газетасининг махсус мухбири (1929), Ўзбекистон давлат нашриётида адабий муҳаррир (1929—1933), Маданий қурилиш илмий текшириш институтида илмий ходим (1933), Янги алифбо ва терминология қўмитасида бўлим мудири (1934—1937), Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, бўлим мудири (1937—1974). Илмий тадқиқотлари ўзбек тилининг фамматика, диалектология, лексикология, имло, орфоэпия каби соҳаларига оид („Фарғона шеваларининг касб-ҳунар лексикаси“, 1—3-китоб, 1956—1959; „Бош ҳарфларни ишлатиш қоидалари“ 1964; „Ўзбек имлосидаги баъзи қийин ҳолатлар“, 1970; „Адабий талаффуз маданияти“, 1972 ва бошқалар). Иброҳимов „Русча-ўзбекча луғат“ (1954; 1950—1955), „Навоий асарлари луғати“ (1972), „Ўзбек тилининг изоҳли луғати“ (1981) ва бошқалар тузишда қатнашган.
Манбалар
- Ўзбек тилининг Андижон шеваси, Т., 1967; Нутқ маданияти ва адабий талаффуз ҳақида, Т., 1972; Тилга эътибор – элга эътибор, Т., 1972[1].
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan fan va texnika arboblari
- 1905-yilda tugʻilganlar
- 21-dekabrda tugʻilganlar
- Andijonda tugʻilganlar
- 1974-yilda vafot etganlar
- 22-dekabrda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Alifbo boʻyicha olimlar
- Filologiya fanlari doktorlari
- Professorlar
- Oʻzbekiston tilshunoslari
- Olimlar haqidagi chala maqolalar