Собиржон Охунжонов (10-октябр 1919, Тошкент — 13-апрел 2012, Тошкент) — генерал-лейтенант (1973). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1982). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси (1989). 1938-йилдан армия сафида. Ҳарбий пиёдалар билим юртини (1940), ҳарбий академияни (1955), Фарғона педагогика институтини (1966) тугатган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Сталинград, Жан.-Ғарбий, 1-Украина фронтларида хизмат қилган. 1946—64 йилларда Туркистон ҳарбий округида турли лавозимларда ишлаган. Фарғона вилояти ҳарбий комиссари (1964—67), Ўзбекистон ҳарбий комиссарининг ўринбосари (1967—71). Ўзбекистон граждан мудофааси бошлиғи ўринбосари, штаб бошлиғи (1971—86). Тошкент шаҳри уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси (1987—91). Ўзбекистон Республикаси уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси ўринбосари (1991—97).[1]

Собир Собирович Охунжонов
Таваллуди 10-октябр 1919-йил
Вафоти 13-апрел 2012-йил(2012-04-13)
(92 ёшда)
Тошкент
Мукофотлари Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими
Андоза:„1941—1945-йиллар Улуғ Ватан Урушида жасорат билан қилган хизматлари учун“ медалиYaponiya ustidan qozonilgan g'alaba uchun «Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»

Китоблари

С. С. Оҳунжонов томонидан чоп этилган китоблар
1. Табиий офатларга қарши кураш — умумхалқ иши (Тошкент, 1978).
2 Ўзбек ССРининг фуқаро муҳофазасига — 50 йил (Тошкент, 1982).
3 Фуқаро муҳофазаси тизимида санитария ёрдами бўлими (Тошкент, 1982).
4 Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичида фуқаро муҳофазаси (Тошкент, 1983).
5 Совет халқининг 1941—1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабасининг жаҳон-тарихий аҳамияти. (Тошкент, 1985).

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил