Sobirjon Rahimjonov
Собиржон Раҳимжонов (1941-йил 15-феврал, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик театр, кино ва дубляж актёри. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист.
| Собиржон Раҳимжонов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1941-йил 15-феврал |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | театр, кино ва дубляж актёри |
| Филмлари | „Жўра саркор“, „Бобур“, „Опа-сингиллар“, „Тухмат гирдоби“ |
| Фаолият йиллари | 1959-йилдан — ҳозиргача |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Собиржон Раҳимжонов 1941-йил 15-февралда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Бободеҳқон маҳалласида, деҳқон оиласида туғилган. Отаси Раҳимжон — деҳқон, Онаси Қутбинисо эса уй бекаси бўлган. Оилада 7 та фарзанднинг бешинчиси бўлган. 1959-йилда аввалги Театр санъати ва рассомлик институтининг (Миллий рассомлик ва дизайн институти) „Мусиқали драма“ бўлимига ўқишга кирган. Талабалик йилларинин бошларидаёқ Муқимий театрида ўз фаолиятини бошлаган. Оилали. 4 фарзанд — 3 қиз ва бир ўғилнинг отаси.
Фаолияти
Собиржон Раҳимжонов бугунга қадар минглаб филм ва мултфилмлар дубляжида ишлаган. Жумладан, „Аловиддиннинг сеҳрли чироғи“, „Садоқат“ (ҳинд филми), „Аршин мал алан“ (бош қаҳрамон Асқарга овоз берган), каби филмларга, ҳамда „Қундуз амакининг эртаклари“, „Шарки ва Жорж“ „Музлик даври“, „Анпанман“, „Мулан“, „Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак“ сингари мултфилм қаҳрамонларига овоз берган. Театрдаги фаолияти ҳам сермаҳсул бўлиб, „Нурхон“ спектаклида Мамат, „Ватан ишқи“да Собир, „Ҳолисхон“да Норбойвачча, „Тошболта“да Суннат, „Ишқинг билан“да Шукур, „Қайнона“ каби спектаклларда рол ижро этган[1].
Филмографияси
| Йил | Филм номи | Роли | Филм режиссёри |
|---|---|---|---|
| 1990-йил | „Бобур“ | Ҳаким ота | Мақсуд Юнусов |
| 2010—2014-йиллар | „Опа-сингиллар“ сериали[2][3] | Абдуваҳоб | Замира Бегимқулова |
| 2019-йил | „Туҳмат гирдоби“ | - | Илҳом Муҳаммадиброҳимов |
| 2022—2024-йиллар | „Оталар сўзи“ теленовелласи | - | - |
| 2021—2025-йиллар | „Иқрор“ сериали | - | - |
Манбалар
- ↑ „Собиджон Рахимджонов“. кино-театр.ру. Қаралди: 31-май 2025-йил.
- ↑ „“Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас”. Қўрқинчли касалликни енгган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)“. дарё.уз. Қаралди: 31-май 2025-йил.
- ↑ „80 ёшдан ошган ўзбекистонлик машҳурлар“. дарё.уз. Қаралди: 31-май 2025-йил.