Шукуров Собиржон (1947.16.4 Тошкент — 2003.18.11) — наққош. Ўзбекистон халқ устаси (2003). Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини (1967), Тошкент политехника институти меъморлик факултетини (1976) тугатган. 1980-йилдан Республика махсус ижодий ишлаб чиқариш "Ус то" уюшмасида фаолият кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, Темурийлар тарихи давлат музейи биноларини, Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуини ва Бухоро вилоятидаги мажмуаларни наққошликнинг қадимий миллий услубида безашда муайян ҳисса қўшган. "Шуҳрат" медали билан мукофотланган (1997).