Собиржон Худойбердиев (1925-йил 5-апрел, Шаҳрихон тумани, Андижон вилояти, ЎзССР — 2011-йил 5-декабр, Андижон вилояти) — ўзбекистонлик бастакор ва созанда. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. „Халқ маорифи аълочиси“ кўкрак нишони соҳиби[1].

Собиржон Худойбердиев
Таваллуди 5-апрел 1925-йил
Вафоти 5-декабр 2011-йил(2011-12-05)
(86 ёшда)
Андижон вилояти, Ўзбекистон
Жанрлар мақом
Касби бастакор ва созанда
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Мукофотлари

Ҳаёти

Собиржон Худойбердиев 1925-йил 5-апрелда Андижон вилояти Шаҳрихон туманининг Ваҳм қишлоғида таваллуд топган.

Фаолияти

Шаҳрихон туманидаги 10-сон мусиқа мактабига асос солган. Тошкент консерваториясида 1–3-курсларда ғижжак чолғусини, 4–5-курсларда чанг чолғусини ўрганган. Собиржон Худойбердиев бошчилигидаги „Чашма“ ансамбили 1956-йил Москвада бўлиб ўтган дунё фестивалида, 1973-йил Руминияда бўлиб ўтган фолклор фестивалида қатнашган[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Маҳмудов, Авазбек. Андижон сан'ати фидоийлари, То'лдирилган 2-нашр, Академнашр, 2018 — 226-бет. ИСБН 978-9943-5226-4-0. Қаралди: 2-июн 2023-йил. 

Адабиётлар