Собиржон Муҳаммедович Юсупов — (1881—1931) — Туркистон ва Бухородаги миллий раҳбарлардан бири. Давлат ва сиёсат арбоби. Туркистон Миллий Мажлиси а’зоси.

Собиржон Муҳаммедович Юсупов
Собиржон Муҳаммедович Юсупов
Туркистон Миллий Мажлиси аʻзоси
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1881-йил
Бухоро
Вафоти 1931-йил


Таржимайи ҳоли

Собиржон Юсупов Бухоро шаҳрида 1881-йилда о’збек ишчиси хонадонида таваллуд топган. У 9 ёшидан бошлаб пахта тозалаш заводида ишчи сифатида ишлаган. Унинг болалаги татар оиласида о’тган. 1907—1910-йилларда Тошкент ҳунармандчилик билим юртида, механик ихтисослиги бо’йича таҳсил олган. Собиржон Юсупов Тошкентда истиқомат қилиб юрган пайтда Россия империясидаги социал-демократик ҳаракатига келиб қо’шилади. Россия империясининг Туркистондаги охранкаси та’қибидан қочиб, 1911-йилда Бухорога қайтади. Бухоро амирлиги сиёсий тузумига қарши курашлар олиб борган. Тошкентда 1917-йил 18—26-октябрда бо’либ о’тган мусулмон ҳарбийлар сездида қатнашиб, Марказий Ҳарбий Шо’ро а’зоси бо’лган. 1917-йилда Қо’қонда бо’либ о’тган Бутунтуркистон мусулмонлари фавқулодда ИВ қурултойида Туркистон Миллий Мажлиси а’золигига сайланган[1]. 1918-йил бошларида Собиржон Юсупов болшевиклар партияси а’зоси бо’лган. 1918-йил ёзида Москвага боради ва Бутунроссия Советлари В сездида қатнашади, болшевиклар партияси ва совет давлати раҳбарлари В.И.Ленин ва Й.М.Свердлов билан учрашади. 1918—1919-йилларда Туркистон АССРнинг РСФСРнинг фавқулодда мухтор вакили бо’лган. 1920-йил август-сентябр ойларида Бухоро амирлигини тугатишда ва Бухоро шаҳрини босиб олишда фаол иштирок этган. Файзулла Хўжаев ёзишича, у Бухоро Марказий Ревкоми а’зоси бо’лган. 1920—1924-йилларда Бутунбухоро Фавқулодда комиссияси раиси, Шаҳрисабз милицияси алоҳида отряд командири, БХСР милицияси Бош бошқармаси бошлиг’и, БХСР ҳарбий ишлар нозири каби лавозимларда фаолият юритади. 1931-йил 12-майда Тошкент шаҳрида 50 ёшида вафот этган[2].

Манбалар

  1. ↑ Абдуллаев Р. Рахимов М, Ражабов Қ ва бошқалар. О’збекистон тарихи (1917—1991) биринчи китоб. Тошкент: О’збекистон, 2019 — 560-бет. 
  2. ↑ Ражабов Қ. Туркистон мухторияти вазирлари ҳамда миллий мажлис а’золари ҳаёти ва тақдири. Тошкент: Бодомзор инвест, 2021 — 92-бет.