Sobit Muqonov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Собит Муқонович Муқонов (1900.13.4, ҳозирги Шимолий Қозоғистон вилояти Жамбул тумани — 1973.18.4, Олмаота) — қозоқ ёзувчиси ва жамоат арбоби. Қозоғистон ФАакад. (1954). Фуқаролар уруши қатнашчиси (1918— 20). 1930—1935-йилларда Москвадаги Қизил профессура институтидаўқиган. Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси (1936-37; 1943-1952). „Бой ўғли“ (1928), „Соф севги“ (1931), „Темиртас“ (1935), „Бўтакўз“ (1938) романларида қозоқ халқининг босиб ўтган тарихий йўли акс этган. „Бўтакўз“ романи асосида песа ва киноссенарийлар яратилган. „Менинг мактабим“ (1939—1953) автобиографии: қиссасида ёзувчининг болалиги тасвирланган. „Сирдарё“ роман и (1947—1948) 2-жаҳон урушига бағишланган. „Менинг мактабим“ қиссаси асосида „ҳаёт мактаби“ трилогиясини яратган (1949—1953). Муқонов „Чўқон Валихонов“ (1954), „Сакен Сайфуллин“ (1970) драмалари, „Бўз тўлқинлари“ (1956) романи, „Замондошлар ҳақида афсона“ қиссаси (1962) ва бошқа асарлар муаллифи. У 3 китобдан иборат „Оққан юлдуз“ асарини (1967—1970) ёзган. Ойбек, Ҳамид Олимжон, Абдулла Қахдор, Зулфия асарларидан намуналарни қозоқ тилига таржима қилган. Асарлари ўзбек тилида чоп этилган. Абай номидаги Қозоғистон Давлат мукофоти лауреата (1967).[1]
Манбалар
Адабиётлар
Ҳаёт мактаби, Т., 1954; Чўпон бола, Т., 1961; Бўтакўз, Т., 1962; Чўлоқ полвон. Ҳикоялар, қиссалар, Т., 1970.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |