Soch (qush)
Соч (Пастор росеус) — чумчуқсимонлар туркумининг шақшаклар оиласига мансуб куш. Танасининг уз. 23 см ча. Нарининг бош ва бўйнидаги патлари қорабинафша тусда, металл каби ялтирайди, дум ва қанот патлари қора, яшилбинафша рангда, қолган жойлари пушти. Оёқлари қизилқўнғир. Тумшуғи калта, йўғон. Бошида узун кора патли кокили бор. Модаси оқишроқ, ёш индивидлари сарғиш, қум Ст. рангда. Уясини колония бўлиб, қоя, жар ва бошқа ерларга қуради. 4—6 та тухум қўяди. ЖанШарқий Европа, Жан.Ғарбий Сибир, Олд ва Ўрта Осиёда тарқалган. Март ойидан Ўзбекистонда ҳам учрайди. Асосан, чигиртка ва бошқа зарарли ҳашаротлар билан озиқланади. Узум, гилос, олча каби меваларни еб, боғдорчиликка кисман зарар келтиради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |