Sochxon
Сочхон (Якро, Ягу) - Когурёнинг о'н учинчи қироли (270–292). У қирол Жунчхон нинг иккинчи о'г'ли эди ва 255 йилда валиаҳд шаҳзода сифатида тасдиқланганди. 270-йилда отаси вафотидан кейин тахтга о'тирди. 271-йилнинг биринчи қамарий ойида у Усу исмли қизига уйланди. 280-йилда Сушен халқи бостириб кирди ва қирол уларни қайтариш учун укаси Го Дал-гани юборди. Дал-га Далло қал'асини эгаллаб олди ва унинг хо'жайинини о'лдирди, 600 га яқин Сушен хонадонларини Пуё жанубига ко'чирди. Қирол Сочхон Сушеннинг 6 ёки 8 қишлоғини Дал-гага бериб, "Ангукгун" унвони билан тақдирлади. Яна унга қо'шин, Сушен ва Янгмак қабилалари устидан назоратни ҳам берди. 286-йилда Сочхоннинг укалари Го Ил-у ва Го Со-бал қўзғолон кўтардилар, аммо қўзғолон барбод бўлди ва улар ўлдирилди.
Қирол Сочхон тахтда 22 йил о'тирганидан кейин 292 йилда вафот этди. У Сочхонвонда дафн қилинди ва шунга ко'ра "Сочхон" ма'бад номини олди. Унинг мақбараси тахминан 296 йилда Бонгсанг ҳукмронлиги даврида ко'чманчи халқлар Когурёга бостириб кирганида о'г'ирланган деб ҳисобланади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |