Содалит гуруҳи — силикатлар синфига мансуб минераллар: содалит ^[А18ЙУ4]6С12, н о з е а н НаЖАлСиО^СО,, гаюин На6Cа2[АлСиО4]6(СО4)2, ложувард На6Cа2[АлСиОЖ6(СО4)С. Кристалл тузилиши Ал2Си04Нинг алюмокремний кислородлик синчларидан иборат, йирик бўшлиқлари (ғоваклари) С1~ ва СО4~ (баъзан С2~) анионлари билан, май да бўшлиқларини эса, На+ ва Са2+ тўртта ионлари билан эгаллаган минераллардир. Куб сингонияда кристалланади; ромбдодекаэдр (содалит, ложувард) ва октаэдр (гаюин) шаклларидаги кристаллар ҳосил қилади; одатда, жинсларда доначалар ҳолида учрайди. Қаттиклиги 5,5—6; зичлиги 2,3 г/см³дан (ложувард) —2,5 г/см³гача (гаюин). Ранги кўк, ҳаво ранг (ложувард, гаюин), сариқ, оч яшил, ок, ёки кулранг. С.г.даги айрим минераллар жинс ҳосил қилувчи минераллар ҳисобланади, мас, нефелинли сиенитларда — содалит; фонолитлар ва бошқа ишқорли эффузив жинсларда — нозеан ва гаюин. Ложувард билан содалит контактметаморфлашган оҳактошларда ҳам ҳосил бўлади. С.г минераллари хорижда Россия Федерацияси (Кола ярим орол, Илмен тоғи, Байкал олди), Украина, Тожикистон (Зарафшон тоғларида), Везувий атрофи (Италия жан.) ва бошқа жойларда бор. Ўзбекистонда эса, фақат лазурит топилган. Содалит ва лазуритнинг кўк турлари асл тошлар ҳисобланади. С.г. минераллари минерал бўёқ сифатида, шунингдек, радиоэлектроника ва телевидениеда ишлатилади.