Содиқ Болтабоев — қўқонлик давлат ва жамоат арбоби. ЎзССР КП МҚ 3-котиби.

Содиқ Болтабоев
ЎзССР КП МҚ 3-котиби
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1900-йил
Қўқон
Вафоти 1938-йил

Фаолияти

Содиқ Болтабоев 1900-йили Қўқонда камбағал деҳқон оиласида таваллуд топган. Отаси чирикорлик қилиб, оиласини тебратган. У уч йил давомида Қўқондаги эски мактабда ўқийди. 1915-1918-йиллар давомида ўзи ҳам бойларнинг қўлида батраклик қилган. Қўқон темирйўл стансиясига 1918-1922-йиллар ишга кириб, мачинист ёрдамчиси ва машинист бўлиб ишлаган. У 1922—1923-йиллар давомида армияда хизмат қилади ва мустақил таълим олади. 1923—1925-йилларда Қўқондаги темирйўл стансиясида оловхона мутахасиси сифатида фаолият кўрсатади. Болтабоев Содиқжон 1925—1928-йиллар давомида Фарғона шаҳар касаба уюшмалари раҳбари, 1928—1929-йиллар давомида Фарғона музофот ижроқўми раиси сифатида ишлайди[1]. Содиқжон Болтабоев 1932—1934-йилларда ЎзССР КП МҚ 3-котиби бўлиб фаолият кўрсатади. Москвадан Ўзбекистонга 1934-йили Куйбишев бошчилигида комиссия келади. Содиқжон Болтабоев бу пайтда республиканинг барча ҳудудларида пахта экиш ва йиғиб олиш ишига шахсан раҳбарлик қилади. 1934—1937-йиллар давомида ЎзССР КП МҚ 3-котиби ва Тошкент шаҳар партия қўмитаси биринчи котиби вазифасини бажаради. 1937-йилда С. Болтабоев ишга бормай қўяди. 1937-йил 10-август куни Содиқ Болтабоевни қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқади. Содиқ Болтабоев тинимсиз қийноқлар остида сўроқ баённомаларига имзо чекишга мажбур қилинади. Содиқжон Болтабоевга турли хил айбловлар қўйилади ва уни тан олишга мажбур бўлади. Унга ЎзССР ЖКнинг 57-1, 58, 63, 64, 67-моддалар асосида миллатчилик аксинқилобий ташкилотга 211 нафар кишини тортганлик, қуроллар тўплаганлик каби қатор жиноятларда айбланади. 1938-йил 4-октабр куни Содиқжон Болтабоевга отув жазоси белгиланади ва шу куннинг ўзидаёқ ижро этилади. 1956-йил 29-июн куни Содиқжон Болтабоев СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси томонидан оқланади[2].

Манбалар

  1. ↑ Ирзаев Б. Қўқон тарихидан лавҳалар. Тошкент: „Академнашр“, 2020 — 240-бет. 
  2. ↑ Ҳасанов Б. Тарихнинг номаълум саҳифалари ВИИИ китоб. Тошкент: „Академнашр“, 2018 — 304-бет.