Содиқ Ибрагимович Нагаев (1909-йил 13-май, Кучук-Ўзен, Таврида губернияси — 1971-йил 14-сентабр, Тошкент) — совет ме’мори. Ўзбекистон ССРда бир қатор лойиҳалар муаллифи. СССР Архитекторлар уюшмаси а’зоси саналади.

Ҳаёти

Нагаев 1909-йил 13-майда Кучук-Ўзен қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келади. 12 ёшида у ота-онаси ва синглисидан жудо бўлади, шундан сўнг у акаси билан ёлланма ишчи сифатида хизмат қилади[1].

У Симферополдаги етти йиллик мактабни тамомлаган. 1925—1928-йилларда Бахчисарой сан’ат-саноат техникумида таҳсил олади. Содиқ Нагаев 1929-йилда комсомол йўлланмаси билан у Москва саноат техникумига ўқишга кирди ва уни 1931-йилда битиради. 1931-йилдан—1936-йилгача у Москва архитектура институтида таҳсил олди, у ерда унинг ўқитувчилари Алексей Шчусев, ака-ука Веснинлар ва Иван Жолтовскийлар бўлишган[1]. Унинг гуруҳдоши ўзга қрим-татар ме’мори Ёқуб Усеинов эди[2].

Олийгоҳни тамомлагач, у Қримда ўз фаолиятини олиб боради. Нагаев Қримнинг жанубий қирғоқларини реконструксия қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этади. У Ауткада мактаб ва Симеизда шифобахшсув булоғини лойиҳалаштиради[2].

1938-йилда Ўзбекистон ССРда шаҳарсозликни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича иш олиб бориш бўйича тавсиянома олади. Нагаев Катта Фарғона канали лойиҳаси муаллифларидан бирига айланди. Улуғ Ватан уруши йилларида Владивостокда мудофаа саноати соҳасида ишлаган. Уруш тугагандан сўнг Республика “Ўздавлойиҳа” институти ва Тошкент политехника институтининг архитектура факултети та’сисчиларидан бири бўлди[2].

У 1950-йилларда Тошкент вилояти, кейинроқ Янгийўл шаҳрининг бош ме’мори бўлади. Тошкент шаҳридаги турар-жой бинолари ва сув омбори, Янгийўлда кутубхона ва гидролиз заводи лойиҳалари муаллифи. Олмалиқ шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқди[2].

У мусиқага қизиққани учун пианино ва мандолин чаларди. Содиқ Нагаевнинг сўзларига кўра, бастакор Яя Шерфединов „Хайтарма садолари“ига киритилган бир қатор қрим-татар қўшиқларини ёзиб олади[2].

У 1971-йилда 62 ёшида бу ёруғ оламни тарк этади[2].

2010-йилда Қрим-татар сан’ат музейида Нагаевнинг юбилейига бағишланган „Ан’аналар меросхўрлари“ кўргазмаси бўлиб ўтади[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Нагаева Зарема, Бекирова Нияра. „Живая музыка души архитектора“. Голос Крыма (2008-йил 12-сентябр). 2014-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-июн 2020-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 {{{заглавие}}}.
  3. ↑ Зарема Сервер. „Наследники традиций“. Авдет (6-декабр 2010-йил). 5-июн 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-июн 2020-йил.

Ҳаволалар