Сафоев Содиқ Солиҳович (1954-йил 3-феврал, Тошкент) — Ўзбекистоннинг 1993-йилда ва 2003-2005-йиллардаги Ташқи ишлар вазири.

Сафоев Содиқ Солиҳович
Сафоев Содиқ Солиҳович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси
Мансаб даври
2005-йилдан – 2015-йилгача
Ўтмишдоши лавозим та'сис этилган
Вориси Алишер Курманов
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири
Мансаб даври
2003-йилдан – 2005-йилгача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Абдулазиз Комилов
Вориси Элёр Ғаниев
Мансаб даври
1993-йилда
Ўтмишдоши Убайдулла Абдураззоқов
Вориси Саидмухтор Саидқосимов
Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси
Мансаб даври
1996-йилда
Ўтмишдоши Алишер Файзуллаев
Вориси Владимир Норов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1954-йил 3-феврал (1954-02-03) (72 ёш)
Тошкент
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeniАндоза:Юксалаётган қуёш ордени

Биографияси

Маълумоти — олий, 1976-йилда Тошкент давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1976—1987 — Тошкент давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи.

1987—1990 — ЎзССР Коммунистик Паритяси марказий қо'митаси методисти, сектор мудири.

1990—1991 — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш институтида катта илмий ходим.

1991—1992 — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг халқаро иқтисодий алоқалар бўлимида етакчи консултант, бўлим мудири.

1992—1993 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари.

1993-йилда — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири[1].

1993—1996 — Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, ўриндошлик асосида — Ўзбекистон Республикасининг Нидерландия ва Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

1996-йилда — Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси.

1996—2001 — Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси, ўриндошлик асосида — Ўзбекистон Республикасининг Канададаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2001-2003 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

2003—2005 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири, бир вақтда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори.

2005-йилдан 2015-йилгача — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси.

2013-йилдан буён – Ўзбекистон регби федерацияси раиси[2].

2015-йилдан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари[3].

2021-йилдан, шунингдек — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори.

Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик мартабасига эга[4].

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2017-11-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-11-01
  2. ↑ Содиқ Сафоев Регби федерацияси раиси этиб қайта сайланди
  3. ↑ Сенат тузилмаси, 2017-11-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-11-01
  4. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланган аъзолари“. 2014-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-апрел.