Содиқжон Турдиев — ўзбек ишбилармон раҳбари ва иқтисодчиси. Ўзбекистон Қаҳрамони.

Содиқжон Турдиев
Таваллуди 1952-йил 3-декабр (1952-12-03) (73 ёш)
Мукофотлари Oʻzbekiston qahramoni

Биографияси

  • Шаҳрихон туманида туғилган.
  • 1975-йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатган, иқтисодчи[1].
  • 2010-2013-йилларда Халқ депутатлари Асака тумани Кенгашининг депутати.
  • 2012-йилгача „Асака жилоси“ фермер хўжалигини бошқарган[2].
  • 2012-2015 — Ўзбекистон Фермерлари Кенгашининг раиси.
  • 2015-2017 — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари — Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси.
  • 2015-2020 — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламент фракциясининг раҳбари[3].
  • 2013-2017 — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси.
  • 2017-2020 — Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими.
  • 2020-2020 — „Нуроний“ республика жамғармаси бошқаруви раиси.
  • 2020-2022 — Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оила маслалари вазирининг ўринбосари[4].
  • 2022-йилдан — Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийлар маслалари вазирининг биринчи ўринбосари[5].[6]

Мукофотлар

Ўзбекистон Қаҳрамони (23.08.2012)[7]

Манбалар