Содирхон ҳофиз Бобошарифов (1847 — Хўжанд — 1931) — ҳофиз, созанда, бастакор. Пошшо Охун ҳамда Саид Бузрукхўжалар қўлида тарбияланиб, хонандалик, созандалик ҳамда мақом сирларини ўзлаштирган. 20 ёшида хонақои ҳофиз мақомига муяссар бўлди. Фарғона водийси, хусусан Қўқон хонақохларида фаолият кўрсатди. Эркақори, Мадумар Ҳофиз, созандатар — каримқулбеги, Исмоил найчи, Домла Ҳалим ва Ҳожиабдулазизлар билан яқиндан ижодий ҳамкорлик қилган. Содирхон ҳофиз Бобошарифов "Сар-нақшчи", "Маснавийхон" сифатида ҳам танилган. Шашмақом заминидаги ўзига хос мақом йўллари талқини ва унга асосланган бастакорлик мактабини яратган; 20 дан ортиқ асарлар ижод қилган: "Уш-шоқи Содирхон", "Талқинчаи Қашқарчаи Ушшоқи Содирхон", "Сегоҳ" И—В туркуми, "Савти Чоргоҳ Муножоти", "Шаҳноз". "Синахуруш" ва бошқа