Софиа Полгар ((венг.: Полгáр Зсóфиа, проноунcед [ˈполɡаːр ˈʒоːфиɒ] талаффузи: Сафия Полгар); 1974-йил 2-ноябрда туғилган) — халқаро миқёсда машҳур венгриялик ва исроиллик шахматчи, ўқитувчи ва рассом. У собиқ шахмат вундеркинди[1]. Софиа ФИДЕ халқаро магистр ва аёл гроссмейстер унвонларига эга. Шунингдек, гроссмейстерлар Сюзан ва Жудит Полгарнинг синглиси. У Исроилда яшайди. Софиа Полгар ва жамоаси 1988-йилги шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. У 1990-йилги Шахмат Олимпиадасида якка тартибда олтин медални қўлга киритган. Полгар 1994-йилги Шахмат Олимпиадасида иккита олтин медали совриндори бўлган. У шахмат ўқитувчиси ва рассом бўлиб ишлаган.

Софиа Полгар
Софиа Полгар
Тўлиқ исми Полгáр Зсóфиа
Мамлакат Венгрия
Туғилиши 2-ноябр 1974-йил
Будапешт, Венгрия
Саравҳа Халқаро шахмат устаси, аёл гросстмейстер
Юқори рейтинги 2505 (1998-йил)

Ҳаёти

Полгар Будапештда яҳудий оиласида туғилган. У ва унинг икки опаси оталари Ласло Полгар томонидан ўтказилган таълим экспериментининг бир қисми бўлиб, агар болалар жуда ёшлигидан махсус фанларга ўргатилса, ажойиб ютуқларга эришиш мумкинлигини исботлашга уриниши орқали, Ласлонинг „даҳолар яратилган, туғилмаган“ сўзлари тасдиғини топган. Ласло Полгар рафиқаси Клара билан учта қизини уйда ўқитади, шахматга ихтисослашган ҳолда таълим беради[2]. Улар ўз қизларига халқаро эсперанто тилини ҳам ўргатишган.

София Полгар (ўнгда) синглиси Жудит билан 1988-йилда

1986-йилги 14 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Софиа Полгар Жоэл Лаутиэрдан кейинги, иккинчи ўринни эгаллади ва 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпиони деб эълон қилинди[3].

1989-йилда, 14 ёшида, Софиа Римдаги турнирда иштирок этиб, шахмат олами вакилларини лол қолдирган ва бу турнир „Саcк оф Роме“ номи билан машҳур бўлган. У бир нечта кучли гроссмейстерлар иштирок этган турнирда 9 баллдан 8½ балл билан ғолиб бўлади. Неw ин Чесс рейтингига кўра унинг ишлаш рейтинги 2879 бўлиб, бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири эди[4].

Полгар 1994-йилда Бразилиянинг Матинёс шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Хелги Гретарссондан кейинги иккинчи ўринни эгаллади[5].

Бир мунча вақт давомида Полгар дунёдаги энг кучли олтинчи аёл шахматчи сифатида этироф этилган. У 2003-йилдан бери ФИДЕ рейтингига кўра жуда кам шахмат ўйнаган ва (2020-йил январ ҳолатига кўра) 2010-йилдан бери биронта ўйинда иштирок этмаган шахматчи ҳисобланади[6]. Бир маротаба, у тезкор шахмат ўйинида Виктор Корчноини мағлуб этган[7].

1993-йилнинг ёзида Боббй Фисчер Венгрияга Ласло Полгар ва унинг оиласи яшаётган уйга ташриф буюрди. Полгар опа-сингилларининг барчаси (Жудит Полгар, Сюзан Полгар ва София Полгар) Фисчер билан шахмат ўйнашган. Жараён давомида София Фисчерни кетма-кет учта ўйинда мағлуб этади. 

Шахсий ҳаёти

1999-йил 7-февралда Полгар исроиллик гроссмейстер Ёна Косашвилига турмушга чиқди ва Исроилга кўчиб ўтди. Уларнинг Алон ва Ёав исмли икки фарзанди бор. Полгарнинг ота-онаси кейинчалик Исроилда улар билан бирга яшай бошлашди. У оиласи билан бир муддат Канаданинг Онтарио штатидаги Торонто шаҳрида яшаган. Кейинчалик, 2012-йилда улар Исроилга қайтиб, Тел-Авив яқинидаги ҳудудга жойлашдилар[8].

Манбалар

  1. ↑ Ас ше усес тҳе англиcизед форм оф ҳер наме он ҳер wебсите wе май ассуме тҳис ис тҳе форм ше ноw преферс. Ин Ҳунгариан ше ис сометимес кноwн бй тҳе фамилиар форм Зсóфи.
  2. ↑ Швидлер. „Алл тҳе ригҳт мовес“. Ҳааретз (22-ноябр 2007-йил). 2007-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ Сан Жуан 1986 — 2° Wорлд Чампионшип у14 (бойс/гирлс) БрасилБасе
  4. ↑ Полгар, Сусан. Бреакинг Тҳроугҳ: Ҳоw тҳе Полгар Систерс Чангед тҳе Гаме оф Чесс. Эверйман Чесс, 1-август 2005-йил. 
  5. ↑ Матинҳос 1994 — 33° Cампеонато Мундиал Жувенил БрасилБасе
  6. ↑ Ратинг Прогресс Чарт — Софиа Полгар[сайт ишламайди], ФИДЕ
  7. ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=ТхеиГипоФСЕ Видео оф Софиа Полгар дефеатинг Виcтор Корчнои
  8. ↑ Тҳис ис аccординг то ҳер Фаcебоок паге.

Ҳаволалар