Софян Ханни (талаффузи: Софян Ханни) — жазоирлик ва франсуз футболчиси, „Ал-Гарафа“ клуби ва Жазоир терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Софиане Ҳанни
Ҳанни wитҳ Спартак Мосcоw ин 2018
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1990-йил 29-декабр (1990-12-29) (35 ёш)
Таваллуд жойи Иврй-сур-Сеине, Франcе
Бўйи 1.78 м
Амплуаси Аттаcкинг мидфиэлдер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал-Кҳор
Рақами 94
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1998–2001 Иврй
2001–2005 Боулогне-Билланcоурт
2005–2009 Нантес

Биографияси

Софян Ханни Франсияда жазоирлик иммигрант ота-онасида туғилган. У Седрик Бакамбу билан бирга Парижнинг Витри-сюр- Сейн чеккасида ўсган. Бакамбу билан улар бир хил маҳаллий жамоада шуғулланишган.

Жамоалардаги фаолияти

Софян Ханни „Иврй“, „Боулогне-Билланcоурт“ ва „Нантес“ клублари битирувчиси[1]. 2009-йил 1-декабрда „Седан“га қарши ўйинда иккинчи бўлимда Уилям Ванкерни алмаштириб, Лига 2да дебют қилди, аммо Софян Ханни таркибда мустаҳкам ўрин олмаган.

2011-йилнинг ёзида улар билан шартномаси якунига етди ва Софян Ханни эркин агент сифатида Туркиянинг „Кайсери Эрcиесспор“ клубига ўтди. 10- сентабр куни „Буcаспор“га қарши ўйинда у Туркия биринчи лигасида дебют қилди[2]. 25-сентабр куни „Карталспор“ жамоасига қарши кечган дуэлда Софян Ханни „дубл“га эришди ва „Кайсери Эрcиесспор“ сафида илк голларини урди[3]. Дебют мавсумида Софян Ханни 11 та гол урди ва жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. 2013-йилда у клубнинг элитага чиқишига ёрдам берди.

2014-йилнинг ёзида Софян Ханни Белгиянинг „Мечелен“ жамоасига ўтди. 27-июл куни „Генк“га қарши ўйинда Жупиле лигасида дебют қилди[4]. Ўша ўйинда у Мечелен учун биринчи голини урди. 2016-йилда у Белгия чемпионатида араб миллатига мансуб энг яхши футболчи ва африкалик энг яхши футболчи, шунингдек, Белгия қироллик футбол ассоциациясига кўра йилнинг энг яхши футболчиси унвонларини олди.

Жамоалардаги карераси

Софян Ханни Франсиянинг ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. 2016- йилда у ўзининг тарихий ватани Жазоирда ўйнаш таклифини олди. 26-март куни Эфиопияга қарши Африка Миллатлар Кубоги-2017 саралашида у Жазоир терма жамоаси сафида дебют қилди. 7- январ куни Мавританияга қарши ўртоқлик ўйинида Софян Ханни терма жамоадаги илк голини урди[5].

Статистикаси

Клуб Мавсум Лига Миллий кубог Европа кубоги Бошқа Жами
Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар
Нантес 2009-2010 1 0 0 0 — — 1 0
2010-2011 3 0 0 0 — — 3 0
Жами 4 0 0 0 — — 4 0
Кайсери Эрcиесспор 2011-2012 32 11 0 0 — — 32 11
2012-2013 32 4 2 0 — — 34 4
Жами 64 15 2 0 — — 66 15
Анкараспор 2013-2014 33 8 1 0 — — 34 8
КВ Мечелен 2014-2015 39 10 4 0 — — 43 10
2015-2016 35 17 3 0 — — 38 17
Жами 74 27 7 0 — — 81 27
Андерлечт 2016-2017 38 10 2 0 15 3 — 55 13
2017-2018 23 8 1 0 6 1 1 1 31 10
Жами 61 18 3 0 21 4 1 1 86 23
Спартак Мосcоw 2017-2018 7 2 2 0 2 0 — 11 2
2018-2019 7 0 2 1 2 0 — 11 1
Жами 14 2 4 1 4 0 — 22 3
Умумий карераси 250 70 17 1 25 4 1 1 293 77

Ютуқлари

Жамоавий ютуқлари

„Андерлечт“
  • Белгия чемпиони: 2016-2017
  • Белгия Суперкубоги соҳиби: 2017-йил
„Спартак“
  • Россия чемпионатининг бронза медали совриндори: 2017-2018

Шахсий ютуқлари

  • Энг яхши африкалик футболчи Белгия чемпионати 2015-2016
  • Белгия Қироллик Футбол Ассоциациясининг 2015-2016 йилги энг яхши футболчиси

Манбалар

  1. ↑ „Седан ВС. Нант 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2009-йил 1-декабр). 2017-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 27-июл.
  2. ↑ „Буджаспор ВС. Кайсери Эрджиесспор 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 10-сентябр). 2017-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 27-июл.
  3. ↑ „Карталспор ВС. Кайсери Эрджиесспор 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 25-сентябр). 2017-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 27-июл.
  4. ↑ „Мехелен ВС. Генк 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 27-июл). 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 27-июл.
  5. ↑ „Алжир ВС. Мавритания 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 7-январ). 2017-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-июн.