Sofistlar
Софистлар (юн. сопҳистес – моҳир, доно) – 1) Юнонистонда ақлли, билимдон кишилар, махсус ҳунар эгалари; 2) мил. авв. В асрнинг 2-ярми – ИВ асрнинг 1-ярмида Юнонистонда донолик ва чиройли сўзлашишга ўргатувчи ўқитувчилар, файласуфлар. Улар маълум миқдордаги ҳақ олиш эвазига кишиларга мунозара олиб бориш санъатини, рақибининг мулоҳазаларидаги заиф томонларни топиб, уларга зарба бериш, ўз фикрини бошқаларга ўтказиш, мунозарада енгиб чиқиш усулларини ўргатишган. Бунда софистика услубидан фойдаланишган. Шу мақсадда рақибни довдиратиб қўядиган мантиқий софизм ва парадокслар ўйлаб чиқаришган. Протагор, Горгий, Гиппий, Продик ва бошқалар машҳур С.дир. С. алоҳида бир мактабни ташкил этишмаган. Лекин уларнинг этика, сиёсат, билиш назарияси соҳасига қизиқишларида умумий томонлари бор. Мил. авв. В асрда Юнонистон маънавий ҳаётида фалсафанинг тадқиқот обектини дунё муаммоларидан инсон ва унинг маънавий олами муаммосига буриш кўзга ташланади. С. "инсон ҳамма нарсаларнинг ўлчовидир" деган ғояга таяниб иш юритишган. Аристотел С.ни "сохта донолик ўқитувчилари" деб атаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |