Соғарж, Соғарч — ўрта асрларда Мовароуннаҳрдаги вилоят ва катта қишлоқ. Самарқанддан шим. ғарбда, 5 фарсах масофада (Иштихон ёнида) жойлашган. С. қишлоғи номи илк бор ИХ—Х асрлардаги араб географлари асарларида учрайди. Ёқут Ҳамавий С.ни Иштихон шаҳрига тобе бўлганини ёзган. Низомиддин Шомийнинг "Зафарнома"сида ёзилишича, С. қўшин тўпланадиган қароргоҳ бўлган. Хусусан, Амир Темур Тўхтамиш билан бўладиган урушдан олдин С.да лашкар тўплаган. ХВ—ХВИИ асрлардаги вақф ҳужжатларида С. кайд этилган. 1557-йил Насаф вилояти ҳокими Худойберди султонга С. вилояти Абдуллахон ИИ томонидан суюрғол қилиб берилган, Насаф эса, Ибодулло султонга топширилган. 1605-йил Боқи Муҳаммад 14 ёшли Надр Муҳаммадхонга С. вилоятини иқто тарзида инъом этган. Тахт учун курашда ёрдами учун 1611-йилда Имомқулихон С.ни қозоқхонларидан Ишимхоннинг ўғли Жонибек султонга берган. Манғитлар (1753— 1920) ҳукмронлиги даврида С. Душанба қўрғон деб аталган. Маҳмуд ибн Вали С.ни обод қишлоқ деб ёзган, ХИХ асрда ҳам обод жой деб тилга олинган. Сдан бир қанча уламолар чиққан (мас, халифа Умар ибн Хаттоб наслидан бўлган йирик уламолардан шайх Бурҳониддин Соғаржий, ХИИ аср). Ҳозирги С. ҳаробалари Оқдарё туманидаги Янгиқўрғон қишлоғидан 4 км нарида сақланган.

Манба: Низомиддин Шомий, Зафарнома, Т., 1996; Ҳофиз Таниш АлБухорий, Абдулланома, Т., 1999.